18 February 2015
20:03 - Сенсация: президентликка номзод Ислом Карим Ўзбекистон ТВда пайдо бўлди

Дарҳол айтиш керакии, Ислом Карим бугун жонли эфирда пайдо бўлмади. Бугун Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг шу йил 6 февралдаги қурултойи Ўзбекистон ТВда намойиш этилди, табиий, у ерда Ислом Каримнинг қурултой иштирокчилари олдидага узундан узоқ нутқи ҳам бор эди.

Унинг нутқини оҳанги президентликка номзодддан кўра, ҳақиқий президентнинг ҳукумат аъзолари ҳузуридаги нутқига ўхшайди. У мамлакатда шу пайтгача амалга оширилган оламшумул ишлар хусусида мақтанди, бу ўзгаришларни ўз шахси билан боғлади.

Ислом Каримнинг нутқларидан бекорчи одамгина бирон жиддий нарса қидиради. Аммо, нима сабабадан 2 ҳафта аввал ўтказилган қурулой ва ундаги Ислом Каримниннг нутқи бугун экранларга чиқиб қолди, деган савол туғилиши табиий. Жавоб оддий. Аввалари ҳам айтиб келаётганимиздек, Ислом Карим жуда қариб қолган, сўнгги йилларда уни ҳар гал дор-дармон ва турли наркотиклар билан, қўполроқ қилиб айтсак, шишириб, ана ундан кейин қирчиламма йигитдек қилиб одамлар олдига олиб чиқишарди. Кутилганидек, энди уни “шишириш” ҳам қийин бўлиб қолган. Бундан кейин у одамлар олдида яна ҳам камроқ пайдо бўлади.

Лекин, битта нарсани аниқ айтиш мумкин, Ислом Карим 6 февралда ҳали тирик эди.