18 February 2015
09:40 -
Ўзбекистон президентлигига номзод Ислом Карим сайловолди учрашувларида қатнашмаяпти
Бироқ “Адолат”, “Миллий тикланиш” ва Халқ демократик партияси номзодлари мамлакатнинг турли минтақаларида сайловолди учрашувларини ўтказмоқда. Сайловчилар олдида ўзининг президентлик дастурларини тарғиб этаётган номзодларнинг ташвиқоти борасида партияларнинг матбуот хизматлари хабар бериб турибди. Маълумотларга кўра, Хотамжон Кетмонов водий вилоятларида, Акмал Саидов мамлакат шимолида ва Наримон Умаров эса воҳа вилоятларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Кекса номзод Ислом Карим сайловчилар билан учрашувлар ўтказмаса, президентлик мансабини йўқотиши мумкинки, дейди туш кўрган мухбиримиз. Ахир бугунги “Халқ сўзи” газетасида Ислом Каримдан бошқа уч номзоднинг турли вилоятларда сайловчилар билан учрашгани тўғрисидаги хабарлар чиқди-да. Ўзбеклар уларга овоз бериб, жонажон президентимиз четда қолиб кетмайдими?