18 February 2015
08:35 -
Масхарабозлик бўйича эстафета таёқчаси Брунейдан Фиджига ўтди

Аҳолиси Брунейникидан икки баравар кўп бўлган мазкур мамлакатнинг элчиси билан ҳам бир қатор халқаро муаммолар ҳам муҳокама қилинибди. Жаҳон сиёсий харитасида кўзга ташланавермайдиган бу орол давлат билан яккамохов бўлиб қолган Ўзбекистон қандай халқаро муаммони гаплашиши мумкин, қизиқ.
Тахмин қилиш мумкинки, “Ҳаракат” Агентлиги Ислом Каримга Ўзбекистонни яккамоховга айлантириш айбини қўявергач, у Абдулазиз Комилга димломатик фаолиятни кучайтириш ҳақида кўрсатма берган. Натижада, бечора Абдулазиз Комилнинг куни Бруней ва Фиджи каби давлатлар билан масхарабозлик қилишга қолган. Чунки, тузукроқ давлатларнинг Ўзбекистон билан иши йўқ, уларнинг Марказий Осиёдаги фаворити Қозоғистон ва унинг Президенти Нурсултон Назарбойдир.