18 February 2015
07:30 - Россиядан қайтган аёл бўйи етган қизи билан газдан заҳарланиб ўлди
“Озодлик” радиосининг ўз тингловчиларига таяниб хабар беришича, Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги Кўчалиев қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Ёлғизоғоч қишлоғида яшовчи Шарофат Бегимқулова Россияда ишлаб, уйига қайтган куни кечаси ис газидан заҳарланиб, ўлди. У билан бирга яқинда унаштирилган 19 ёшли қизи ҳам ҳаётдан кўз юмибди. Маҳалла фаолларига кўра, она-бола уйга ўрнатилган печдан сизган ис газидан заҳарланган.

Радиога интервью берган қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ўктам Шодмоновга кўра, бу аёл бир ўғли билан Россияда ишлаган. 13 февраль куни самолётдан тушиб келган. Қўшнилар ҳам кеч бўлди, дамини олсин, эртага кирамиз деб, киришмаган. Аёл ва қизи эса газни ёқиб ухлаб қолишган, қайтиб туришмаган.