17 February 2015
01:03 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Қўчирчоқ президент номзодларига 15 соат гапириш ҳаққи тайинланди

Кеча Ўзбекистон Марказий Сайлов Комиссияси (МСК) Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси даврида президентликка номзодларнинг ҳар бири учун сайловолди ташвиқоти учун 900 дақиқадан эфир вақти ажратиш, ҳукумат газеталарида 10 саҳифа нашр майдони ажратиш ҳақида қарор қабул қилди. Президентлигига номзодлар оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти материалларининг турлари, шакллари, услублари ва мазмунини мустақил белгилашлари мумкин экан.

Бундан ҳам қизиқ нарса шундан иборатки, мустақил ахборот воситалари, телеканаллар ҳам шулар жумласидан МСКга бўйсунмайдилар, улар нимани истаслар шуни ёритадилар. Тўғрироғи, ёритишлари керак. Қолаверса, Ислом Карим бунақа кўп вақт экранларда туролмайди, ўзи зўрға юрибди. Қолган бечора учта номзод нимани гапиради? Уларнинг сайловчиларга гапи бормишми? Ҳамма нарса шундоғам зўр бўлган мамлакатда ҳеч нарса қилишнинг ҳам кераги йўқ.

Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбекистондек давлат масхарабозлик майдонига айланиб бораётганини кўрасиз. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олгандан кейин бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.