16 February 2015
23:46 -
Ажайиб воқеа: Бруней давлати Ўзбекистонга элчи тайинлабди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Брунейнинг янги тайинланган элчиси Ҳожи Маҳади бин Майдин вазир Абдулазиз Комил билан учрашув ўтказди. У Брунейнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси сифатида Ўзбекистон Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиғи нусхасини топширди.
Мулоқот чоғида ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, БМТ, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа тизилмалар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди, дейилади бу оламшумул воқени ёритувчи расмий масхарабозлик хабарларида.
Элчи ҳозирча дипломатик фаолиятини ўз мамлакатининг пойтахти Бандар-Сери-Бегаван шаҳрида ўтириб олиб борармиш. Яъни, масхарабозлик эмасми? Балки, Бруней давлати раҳбарилари Ўзбекистон қандай масхарабозлик саҳнаси эканлигини тушуниб, у билан айнан шу саҳна усуллари асосида иш олиб боришмоқчидир.
Аҳолиси Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани аҳолсига тенг мазкур митти мамлакатнинг Ўзбекистонда дипломатик миссия бошлаши ҳақиқатан ҳам таҳсинга сазовор. Яна бир эътиборли жиҳати, мазкур мамлакатнинг дунёда 120 дан ортиқ дипломатик ваколатхоналари мавжуд экан. Қаранг, Ўзбекистон Бруней каби давлатлар билан дипломатик алоқалар қилишни бошлаган бўлса, демак, яқинда яккмоховликдан чиқамиз.