16 February 2015
19:42 -
Жаҳон Банки Қамчиқ довони йўлига 195 миллион доллар ажратади

Умумий қиймати 1 633 миллард америка долларидан кўпроқ бўлган лойиҳа учун Ўзбекистон томони 1 миллиард 88 миллион доллардан ортиқроқ, Хитой Экисмбанки 350 миллион доллар, Жаҳон Банки эса 195 миллион доллар маблағ ажратиши кўзда тутилган.
Икки тожик Ислом Карим ва Имомлари Раҳмон келиша олмагани учун қадимий Ашт йўли қолиб, Фарғона водийсига довон орқали йўл ўтказаётган Ўзбекистон ҳукуматининг лойиҳаси ўзини оқлайдими-йўқми, бундан қатъий назар, Эксимбанк-у Жаҳон Банкларининг қарзлари халқ гарданига тушади.
Аслида, бу йўл ҳам керак. Аммо, иқтисоди чўкаётган Ўзбекистонни қутқариш учун ҳозирги босқичада бошқа ишлар қилиниши муҳимроқ эди. Аммо, ош еб, ҳожатга боришдан бошқа нарсани ўйламаётган ўзбекларнинг қарз-у мамлакат келажагини ўйлашга қодир эмаслиги том маънодаги фожиадан бошқа нарса эмас. Мавжуд режим эса, нима қилаётганини ҳам тушунмайди, дейди мухбиримиз.