15 February 2015
09:54 - Ислом тероризми Данияга ҳам етиб келди, навбат Швеция ва Норвегияга (ТУЗАТИЛГАН ВАРИАНТ)

Кеча Даниянинг пойтахти Копенгагенда иккита террористик воқеа юз берди.

Биринчиси шаҳар кафеларидан бирида “Санъат, куфрлик ва сўз эркинлиги” номли конференция ўтказилаётган пайтда бўлди. Маълум бўлишича, конференция ишида таниқли швед карикатурачиси Ларс Вилкс ва Франциянинг бу мамлакатдаги элчиси ҳам иштирок этаётган экан. Ларс Вилкс Муҳаммад пайғамбарни ҳатто ит кўринишидаги карикатураларини чизган одамлиги ҳам мълум бўлди.

Иккита одам, улардан биттаси кўринишидан арабга ўхшайди, конференция пайтида ўқ отиб бир одамни ўлдиришган, бир нечта полиция ходимни ярадор қилишган ва қочишга муваффақ бўлишган.

Кечқурун эса, яҳудийларнинг иботдатхонаси – синагогага қуролли ҳужум бўлган. Бир одам ўлгани, бир нечтаси ярадор бўлгани айтилмоқда.

Полиция иккала воқеани ҳам террористик акт деб ҳисобламоқда. Полицияга кўра, конференция вақтидаги ҳужумнинг нишони Ларс Вилкс бўлган, аммо унга ҳеч қандай зарар етказилмаган.

Табиий, Дания полицияси терроризм деганда ислом терроризми назарда тутилмоқда. Мана, Францияда бўлган террористик ҳужумлардан кейин 1 ой ўтар ўтмас, Данияда террор воқеалари юз берди. Ҳеч шубҳасиз, террористлар кейинги ҳужумларни Швеция ва Норвегия каби мамлакатларда уюштирадилар. Шу пайтгача айнан шу икки давлат мусулмон мамлакатларидан келганлар учун бошпана беришда Европада олдинги сафларда эди. Энди бу ерларда ҳам мусулмонларга муносабат ёмон томонга ўзгариши муқаррардир.

Айб мусулмонларнинг ўзида. Ҳатто, ўзбеклар мисолида кўриб турибмизки, Обиджон Қори кабилар бу ерга келволиб, ҳайвонга айландилар, миллат ва уммат муаммоларини унутдилар, ош ейиш ва туалетга бориш билан машғул бўлдилар, холос. Зора энди уларнинг ақли киришга бошласа. Акс ҳолда, уларни ўз юртлариага ҳайдаб чиқаришлари эҳтимолдан узоқ эмас. Аслида, шундай бўлгани яхши. Улар ўз юртларига қайтиб, айнан у ерда ўз миллат ва умматларининг келажаги учун курашишлари фойдалироқ бўларди.