13 February 2015
07:14 - “Водители Ташкента” гуруҳи Тошкент кўчаларида ғайриоддий машиналарни кўрди
Facebook ижтимоий тармоғида кимлардан иборат экани жамоатчиликка таниш бўлмаган “Водители Ташкента” гуруҳи пойтахт кўчаларида ҳаракатланаётган ғайриоддий автоуловларнинг расмиин чоп қилди. Кўринишидан жанговар транспортёрларга ўхшаш бу автомобиллар водомётлар бўлиб, улардан хорижий мамлакатларда оммавий тартибсизликларни бостирувчи восита сифатида фойдаланилади. Яъни, юқори босим билан сув сепувчи бундай автоуловлар Ўзбекистонда деярли кўринмайди.

Гуруҳ вакилларига кўра, бу транспорт воситалари Учтепа тумани ИИБ ёнида пайдо бўлган. Аҳолини ажаблантирган «Jin Motors» ёзувли бу машиналарнинг қай мақсадда келтирилгани номаълум.