13 February 2015
06:56 - Грузия ҳукуматининг раҳбари Тошкентга келармиш, иккита ит нималарни гаплашмоқчи?

Бугун маҳаллий матбуотда Грузия Бош вазири Иракли Гарибашвилининг Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. “Ҳаракат” агентлиги эса бу ҳақдаги хабарни ўтган йилнинг декабридаги хабарлар тасмасида чоп қилганди. Маълум бўлишича, Грузия ҳукумати бошлиғи шу йилнинг апрелида мамлакатимизда меҳмон бўлади. У бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан телефонда сўзлашган, унинг сафари яна ҳам аниқ бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабарлари эса, ҳар галгидек мавҳум ва умуий характерга эга. Хабарларда на кун тартиби, ва на меҳмоннинг қайси доираларда қабул қилиниши ҳақида гапирилмайди.

Аммо ҳақиқатни яшириб бўлмайди. Ҳақиқат шундан иборатки, Ўзбекистон ва Гуржистондаги мавжуд режимлар Лубянканинг вассалларидир. Тўғри, Ғарб уларни сакин-аста бўлса ҳам Путиннинг қучоғидан чиқариб олиш мақсадида, бу икки режим билан ичида “онанг яхши, отанг яхши, аммо сандан ит яхши” деб, турли ўйинлар олиб бормоқда. Аммо, булар вақтинчалик ўйинлар. Ўзбекистонда Абдураҳим Пўлат раҳбарлигидаги “Бирлик Партияси биринчи марта, Гуржистонда Михаил Саакашвили раҳбарлигидаги “Умуммиллий Ҳаракат” Партияси ҳокимиятга иккинчи марта келиши кўринишга бошлаши билан, Ғарб, биринчи навбатда АҚШ, ўзининг бу Россия вассалларига, тўғрироғи, итларга нисбатан сиёсатини бутунлай ўзгартиради.