13 February 2015
06:42 - Эркин Эминов “Ўзэлтехсаноат” ширкатига раҳбарлик қилади

Мамлакат элетротехника саноатини мувофиқлаштирувчи мазкур ширкатга Эркин Эминов акциядорлар томонидан сайланди, дейилади маҳаллий матуот хабарларида. Аслида эса Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг машинасозлик, электротехника, авиация ва ишлаб чиқаришни стандартлаш комплексидан ўтказилган бу одам ҳукумат томонидан тайинланган. Иминов ўз хоҳиши билaн раҳбарликни топширган Табриз Жалиловнинг ўрнини эгаллаган.

Мамлакатга импорт сифатида кирадиган турдош маҳсулотлар эвазигагина мавжуд бўлган бу соҳа аслида мамлакатни юксалтирувчи соҳалардан бири бўлиши лозим. Оддий иқтисодни тушунмайдиган ҳукуматнинг шунга ақли етармиди, дейди мухбиримиз.