11 February 2015
09:19 - Туркияда яна бир ишлатилган елим ҳалта улоқтирилди, ўзбекдан чиққан елим ҳалта Салой Мадамин кабилар жазоланиши керак
Бир қарашда оддий воқеа юз берди. Туркия Конституцион Судига янги раис сайланди, эскиси кетди. Аммо, янгисининг келиши ва эскисининг кетиши орқасида катта ишлар бор.

2008 йили Туркия Конституцион Суди ўша пайтдаёқ ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясини (АТП) ноконституцион фаолияти туфайли бекитиш тўғрисидаги мухолифат тарафидан берилган даъвони кўриб чиқиш учун қабул қилди. Ўз вақтида “Ҳаракат” Агантлиги ҳам бу ҳақда хаба берган эди. Ўшанда ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган, полиция олий ўқув юртида профессор вазифасида ишлаётган ҳуқуқчи Зуҳти Аслон Конституцион Суднинг бу қарорини “суд системасидаги тўнтариш” деб баҳолаган ва уни қаттиқ қоралаган эди. Ҳозир айнан ўша Зуҳти Аслон Конституцион Судга раис бўлди.

2008 йилда эса воқеалар қуйидагича давом этди. Конституцион Суд АТПнинг ишини кўриб чиқиб, уни бекитиш масаласини овозга қўйишга тайёрланаётгандаёқ суднинг 9 аъзосидан 4 нафари партияни бекитиш учун, 4 нафари бекитмалик учун овоз бериши маълум бўлди. Ҳамма нарсани Суднинг раиси Ҳошим Қиличнинг овози ҳал қиладиган бўлиб қолди. Бу ишни Суд тарафидан қабул қилинишида жонбозлик кўрсатган, ашаддий отатуркчи Ҳошим Қилич АТПнинг бекитилиши учун овоз бериши аниқдек кўринарди. Аммо, у кутилмаганда бунга қарши овоз берди ва АТП бекитилмади.

Мана энди уни ишлатилган елим ҳалтадек улоқтириб, ўрнига 2008 йилдаёқ ашаддий АТПчи эканлигини кўсатган Зуҳти Аслонни олиб келдилар.

8 февралдаги хабарларимиздан бирида Туркияда дунёвий давлатчиликниннг кафолатчиларидан бири ҳисобланадиган Миллий Истиҳборат Ташкилотининг раҳбари Ҳоқон Фидон ишидан отилганинии билдирар экан, АТП бу одамдан яхшилаб фойдаланиб бўлганини урғулаган эдик.

Ҳеч шубҳасиз, бир маҳаллар Ислом Карим хоразмлик Салой Мадаминни сотиб олиб, ундан “Бирлик” халқ ҳаракатини парчалашда ва ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб олишда фойдаланиб, кейин улоқтиргани каби, Эрдўғон ҳам Ҳоқон Фидон ва Ҳошим Қиличдан Туркияни исломлаштириш ишида фойдаланиб, энди улоқтирди.

Дарвоқе, Ислом Карим бундай елим ҳалталардан аввал фойдаланиб, кейин отиш амалиётини шу кунларда ҳам давом эттирмоқда. Масалан, у бошқа бир хоразмликни бир неча йил ишлатгандан кейин, яқинда улоқтирди. Бу - Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг энди собиқ раисли Илгизар Собировдир.

Аввал ўзимизда, мана энди Туркияда елим ҳалталарининг ишлатилиб, кейин улоқтирилиши ўзбекларга дарс бўлиши керак. Айниқса ҳозир, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бораётган бир пайтда, ўзбеклар диққатлироқ бўлмаслар, янги елим ҳалталар ўртага чиқади, миллатни сотади ва аҳволимиз бундан ҳам баттар бўлаверди.

Расмда – учта елим ҳалта, икки четдагилари - Илгизар Собиров ва Салой Мадамин.