10 February 2015
21:38 - Ташқи ишлар вазирлигида турк элчиси қабул қилинди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Туркия элчиси Намик Гунер Эрпул билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда деярли барча маҳаллий нашрлар хабар қилди. Аммо хабарлар Ташқи ишлар вазирлигининг узуқ-юлуқ маълумотларига асосланган мавҳум иборалардан иборат. Нашрларда учрашув давомида икки томонлама муносабатларнинг жорий масалалари юзасидан фикр алмашилгани айтилади, холос.

Турк элчиси аввалги марта Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинганида Туркия президенти Эрдўғаннинг яқин ойларда Ўзбекистонг ташрифи режалаштирилаётгани хусусида гап бўлганди. Бугунги учрашувдан сўнг мухбирларимиз Туркия элчихонаси билан боғланиб, бу хусусда маълумот ололмади.