08 February 2015
08:09 - Туркия Миллий Истиҳборат Ташкилотининг раиси истеъфога кетди, ишлар чатоқ

Туркиянинг Миллий Истиҳборат Ташкилоти (МИТ) АҚШнинг Марказий Истиҳборот Агентлиги (CIA, русча ЦРУ) каби давлатнинг муҳим муассасаларидан бирдир. У Отатурк замонидан бери армия билан биргаликда Туркияда дунёвий давлатчиликнинг кафолатчиси ҳисоланарди.

Аммо, сўнгги йилларда Ҳоқон Фидон раҳарлигидаги Миллий Истиҳборат Ташкилоти ҳокимиятдаги исломчиларнинг Туркия давлатини исломлаштириш йўлидаги ҳаракатларига ҳеч қандай қаршилик кўрсатмади ёки кўрсатолмади. Мана энди у Президент Ражаб Эрдўғонга 10 февралда истеъфога кетиши ҳақидаги аризасини топширибди. У бундан олдин Эрдўғон ва Бош вазир Довутўғли билан ҳам учрашгани хабар қилинди. Демак, истеъфо масаласи улар билан келишилган.

Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, у истеъфога кетаётгани йўқ, уни истеъфога жўнатишмоқда. Ҳоқон Фидоннинг ўзи итеъфо сабаби сифатида ҳокимиядаги Адолат ва Тараққияёт Партиясининг номзоди сифатида 7 июнда бўладиган парламент сайловларида иштирок этиш истагида эканлигини билдирди.

Бундай воқеалар катта сиёсий ўйинларда тез-тез бўлиб туради, дейди мухбиримиз. Аммо, натижа қандай бўлиши ҳам аввалдан маълум. Энг яхши мисол ўзимизнинг Ўзбекистонда бўлган воқеадир.

Маълумки, 1989 йили КГБ тарафидан Ўзбекистоннинг бошига ўтказилган Ислом Карим “Бирлик” асосчиларидан бири Салой Мадаминни ўз курсисини мустаҳкамлаб олиш учун ишлатди, кейин Коммунистик Партия рўйхатидан альтернативсиз депутатат қилиб сайлатди. Аммо, ҳамма нарса “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтгандек бўлди. Ислом Карим Салой Мадаминдан бир марта ишлатиладиган презервативдек фойдаланиб, кейин улоқтириб юборди. Ҳоқон Фидоннинг келажаги ҳам шундай бўлиши катта эҳтимоликка эга.

Эрдўғон унинг ўрнига Туркияни расман исломий давлат қилиш тарафдори бўлган одамни тайёрлаши муқаррар. Июнь ойидаги сайловларда 550 кишилик парламентда 400 ўринга эга бўлишни кутаётган Эрдўғон конституцияга ўзгартиришлар киритиб, Туркияни исломий давлатга айлантириш йўлида энг катта қадамини қилиб олса керак.