04 February 2015
20:40 -
Бангладеш вазири Тошкентга келади

Бангладеш тижорат вазири Туфайл Аҳмад бир неча кундан сўнг Ўзбекистонга келади ва енгил саноат, ахборот технологиялари соҳаларига оид шртномалар имзолайди. Мазкур мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Масъуд Маннаннинг сўзларимга кўра, ушбу ташриф доирасида томонларн савдо ва инвестициялар соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилишади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг фармацевтика соҳасида бангладешлик инвесторлар иштирокида 7та қўшма корхона фаолият олиб бормоқда.