03 February 2015
21:07 -
Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев вафот этди
3 февраль, сешанба куни тонгида Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Нуриддин Зайниев 64 ёшида Тошкентда вафот этди. Унинг жасади она юрти Қашқадарёга олиб кетилгани айтилмоқда. Нуриддин Зайниев сўнгги икки йил давомида оғир юрак хасталигидан азият чекиб келаётганди. У яқинда Германия килиникаларидан бирида даволаниб қайтган, аммо фойдаси бўлмаган.
Нуриддин Зайниев 2002-2011 йиллар давомида Қашқадарё вилоятига ҳокимлик қилган. Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати аъзоси эди. Унгача Муборак газ мажмуаси раҳбари лавозимида ишлаган.
Нуриддин Зайниев 2002-2011 йиллар давомида Қашқадарё вилоятига ҳокимлик қилган. Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати аъзоси эди. Унгача Муборак газ мажмуаси раҳбари лавозимида ишлаган.