02 February 2015
15:13 - TeliaSonera ўтган йили Ўзбекистонда қарийб ярим миллиард доллар соф фойда кўрди

“TeliaSoneria”нинг мамлакатимиздаги шўъбаси - Ucell мобил оператори ўтган йили 436,159 миллион АҚШ доллари миқдорида фойда кўрди. Ислом Каримнинг “Фуҳуша” лақаби билан танилган қизи Гулнора Каримга 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора бериб, мамлакатимизга кирган Швецияга қарашли мазкур компаниянинг фойдаси аввалги йилгига солиштирилганда 15,9 фоизга кўп демакддир. Ширкат мижозлари сони эса 8,57 миллион абонентга етган.

Швецияда эса бу ширкат устидан ҳали ҳам тергов давом этмоқда, Қироллик прокуратураси телеком ширкатини тафтиш қилишда давом этяпти. Бироқ бу терговлардан натижа чиқадими-йўқми, маълум эмас.

Швецияда яшаб, Ўзбекистоннинг асосий муаммоларини унутган ва кулгили равишда Ўзбекистондаги коррупцияга қарши узоқдан туриб гўки кураш бошлаган ўзбеклар айнан “TeliaSonera” масаласи ва Швеция ҳукуматининг бу масаладаги софдиллиги билан қизиқсалар яхши бўларди. Қизиқ, Фуҳушадан айрилган “TeliaSonera” пора бериш учун ўзбеклар ичидан янги объект топмадими ўзига? Қолаверса, порани “грант” сифатида ҳам бериш мумкин.