
Наманганда муқобил энергия манбаи сифатида қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Илк қуёш панеллари шаҳарнинг Навоий ва Бобур хиёбонлари кесишувида ўрнатилади, дейилади маҳаллий матбуот хабарларида. Маълум бўлишича, Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг махсус фойдаланиш бўлими бош муҳандиси Акмалжон Сулаймоновнинг айтишига кўра, қуёш панеллари ва батареялари синовдан муваффақиятли ўтмоқда. Бундай мосламалар шаҳарнинг 50 дан зиёд чорраҳаларида ўрнатилади.
Бугунги кунда пойтахтда ҳам бундай қуёш панелларига эҳтиёж бор. Чунки аксар кўчаларда электр энергияси йўқлиги боис светофорлар ишламайди ва йўл транспорт ҳодислалари кўпайган, дейди мухбиримиз. Демак, Тошкентда қачон бундай светофорлар ўрнатилади, деган савол жуда муҳимдир.
Бу хабар билан боғлиқ бўлган бошқа саволлар ҳам бор. Наманганда ўрнатиладиган қуёш паналлари ким тарафидан тайёрланган? Улар чет элдан сотиб олиндими, ёки улар Ўзбекистонда тайёрландими?
Маълумки, Совет замонида Ўзбекистон Фанлар Академиясида бу йўналишда ҳам жиддий илмий-тадқиқот ишлари олиб бориларди. Қуёшли Ўзбекистоннинг олимлари бу соҳада энг илғорлардан эдилар. Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери Ислом Карим режими, ҳамма соҳани каби, илм-фанни ҳам ўлдириш учун қўлидан келганча ҳаракат қилаётганини ақли ишлаёдиган ҳар бир одам кўрмоқда. Шундай экан,Нманганда ўрнатилаётган қуёш панеллари чет элдан сотиб олинаётган бўлса ажаб эмас.