19 January 2015
20:28 -
Президентнинг собиқ маслаҳатчиси Темур Алимов вафот этди
Бугун тонгда Ўзбекистон Президентининг кадрлар сиёсати бўйича собиқ Давлат маслаҳатчиси Темур Алимов 78 ёшида вафот этди. Тошкентнинг Шукур Бурхонов маҳалласида яшаб келган Темур Алимовнинг жанозаси Новза масжидида пешинда ўқилди.
Бу одам “Тошкент клани”нинг намоёндаси ва ташкилотчиларидан бири эди. У ўз фаолияти даврида “кулранг кардинал” лақабини олган бу одам мамлакатнинг Тошкентдан четда чиққан кадрларини синдирган, кўпларини қаматгани билан маълум.
Совет замонида Ўзбекистоннинг биринчи сонли шоири, аслида, маддоҳи Ғафур Ғуломнинг жияни бўлган (баъзи манбаларда куёви ҳам дейилади) Тимур Аъзамович Алимов 1985 йилдан 1988 йилгача Ўзбекистон Компартияси Тошкент вилояти ташкилотининг биринчи котиби лавозимида ишлаган. Сўнгра уни экология масалалари билан шуғулланадиган Давлат Комитетининг раиси қилишди. Бу – унинг карьерасини битиши деса ҳам бўларди.
Лекин, у тўсатдан яна юксалди. Чунки, уни Совет замонидаги Ўзбекистон режимида қудратли шахслардан бири бўлган ва узоқ йиллар Давлат План комитетини бошқарган Қудрат Ахмедовнинг шогирди ҳам дейишарди. Ислом Карим ҳам айнан Қудрат Ахмедовнинг қўли остида карьера қилганини инобатга олсак, нега у Темур Алимовни кутилмаганда ўзига яқинлаштириб олганини ҳам тушуниш мумкин.
Темур Алиевнинг шахсини янада яхшироқ тушуниш учун “Ҳаракат” журналининг 2001 йилда чоп этилган 2-чи (умумий ҳисоб бўйича 29-чи) сонидаги “Юртнинг эгаси ким?” номли мақола билан танишиш керак. Мақоланинг адреси - http://www.harakat.net/harakat/?id=207