19 January 2015
19:44 -
Ўзбекистоннинг олтин заҳираси ўтган йили 1,6 миллиард долларга ўсибди
Президент Ислом Каримга кўра, мамлакатнинг олтин заҳираси 2014 йилда 1,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида ўсди. Аммо олтин заҳираси аввал қанча эди, 1,6 миллиард қўшилганидан бери қанча бўлганини президент гапирмади. Унинг сўзларига қараганда ҳатто олтин нархи сув текин бўлган 2013 йилда ҳам Ўзбекистонда ўсиш кузатилган.
Бироқ, дейди мухбиримиз, иқтисоди аллақачон таназзулга юз тутган, халқаро доираларда имижини йўқотган Ўзбекистоннинг олтин заҳираси бор-йўғи 1,6 миллиард АҚШ долларига ўсиши айтиб ўтиршга ҳам арзимайдиган нарса, бунча пул ҳеч нимани ўзгартирмайди.