19 January 2015
09:15 -
Ўзбекистон тергов изоляторларига инквизация даври қайтдими? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №1, 12.01.2015)

“2014 йилнинг 05 март куни Тошкент шаҳар 2-сонли меҳнат фахрийлари шифохонасида даволанаётган опам Манзура Абдукаримовани кўриб, қайтаётган пайтим Мирзо Улуғбек туман прокуратураси департаменти ходими Муратбай Палымбетов тўхтатиб ўша жойдаги туман ИИВ участка нозири хонасига олиб бориб, менга мутлақо нотаниш рус аёлига кўрсатганида, ўша аёл: - ҳа шу., деди?! Мен М.Палымбетовдан нима гаплигини сўраганимда, у жавоб бермасдан яна бир аёлга кўрсатганида: - вроде похоже., деди” деб ёзади Абдужамол ака.
Маълум бўлишича, гумондор сифатида дастлабки суриштирувларга жалб этилган Мустафоқуловни прокуратура биносининг 1-қаватдаги 119 - хонага олиб киришиб., ҳақорот қилишган. Уст кийимларимни ечинтиришиб, қўлларимни орқага қайришиб кишан солишган. Полга ётқизиб ҳар оёғига иккитадан тўрт нафари чиқиб босиб ўтирган ҳолда, яна бири резина дубинка билан оёқлари ости ва ёнлари ҳамда бошимга тўхтовсиз ура бошлаган.
“Ҳушимга келганимда ҳамма жойим қон бўлгани учун ҳожатхонага олиб бориб, ювиниб сочингни тараб ол дейишди. Ювиниб кийинганимдан сўнг яна бир нотаниш аёл билан мени юзлаштирганларида, у: - йўқ бу эмас., у анча ёш лекин шунга сал ўхшаш., дегач, мен билан юзлаштирган бошқа рус аёл ҳам: - бу эмас, у ёш эди., деб жавоб берди. Шундан сўнг қўлимга яна кишан солишгач, қўшни хонадан чиққан икки нафар ходим қўлларига сочиқ ўраб кўкрагим ва қорним, қовурғаларимга навбатма навбат роса уришди. Улардан ўзини фарғоналик., деган баланд бўйли сариқ йигит қовурғамга жуда кўп урди. (кейинчалик судда уни таниб департаментнинг бўлим бошлиғи ўринбосари Хамидулла Ғуломов эканлигини билганман) Қўлига сочиқ ўраган фашистлар чарчашгач, яна уч нафари ёпирилиб роса тепиб калтаклаб., бу азоблар камдайин яна противогаз кийгазиб қийноққа солганларида ҳавосизликдан ҳушдан кетганимда., ўлиб қолади деган хавотирда тез ёрдам чақирганлар” дейди фуқаро.
Шундан сўнг гумондор Мустафоқуловни Тошкент шаҳар прокуратураси қошидаги Департаментнинг 117-хонаси олдида тахминан 21:30 – 22 ларда 50 ёшлардаги бошлиқ телефонда: “Айбини бўйнига олмаяпти, “результат” қилмасак бўлмайди., бирор “дежурный” статья билан 15 сутка ушлаб туринглар” деб топшириқ беради.
“Қовурғам сингани боис нафас олиш оғир бўлгани, тирноғи қўпорилган оёғим қаттиқ оғриётгани учун мени № 2 - хирургия бўлимига ётқиздилар. Ўша кечаси 04 ларда келган Мирзо Улуғбек туман ИИБ ходимига мени қийноққа солган етти нафар департамент ходимларидан иккитасининг исмини билишим, қолганларини таниб кўрсатиб бераолишим ҳақида ариза ва тушунтириш хати ёзиб бердим” дейди Мустафоқулов.
07.04.2014 йилда А.А.Мустафоқуловнинг орган ходимлари томонидан етказилган жароҳати бўйичаМирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган. Аммо натижа йўқ, аксинча, Мирзо Улуғбек туман суди 12.09.2014 йилда зўровонлик билан олинган кўргзмалар асосида Мустафақуловни айбли деб топди.
Шундан бери фуқаро ёзади, Президент, Бош прокурор ва ҳоказоларга! Аммо ҳамма хатлар, мурожаатлар навбатдаги гумондорларни ўласи қилиб калтаклаётган инкивизаторларнинг ўзларига келиб тушади. Юқоридан берилаётган рағбат ва қўллаб-қувватлов мамлакатимизда ўрта асрлардаги католик черкови сўроқ услубларини қайта тикланаётганидан далолатдир.