15 January 2015
21:44 - Либераллар Бош вазир лавозимига Шавкат Мирзиёнинг номзодини кўрсатди
Ўзбекистон ҳукумумати раҳбари Шавкат Мирзиёнинг номзоди яна бош вазирликка илгари сурилди. Ўзбекистон Либерал-демократик партия матбуот хизматининг хабарига кўра, партия кеча ўтказган қурултойида буни тасдиқлабди. Бунин қарангки, партиянинг Қурултойи ўтганидан кўпчиликнинг хабари ҳам йўқ. 12 йилдан бери ҳукуматни бошқариб келаётган Шавкат Мирзиё президент Ислом Каримнинг буйруқларини ҳеч иккиланмай бажарувчи шахс сифатида ном чиқрган.

Маҳаллий нашрлар томонидан Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё номзодларининг президентлик ва ҳукумат раҳбарлигига илгари сурилиши партия электоратининг фикри экани ҳақидаги маълумотлар чоп қилинмоқда.