15 January 2015
09:28 -
Charlie Hebdo газетаси пайғамбарни ҳажвия қилишни давом эттирмоқда, бунга эътибор бермаслик керак

Бу газета Муҳаммад пайғамбарнинг устидан кулувчи ҳажвиявий расмлар тарқатиши билан ҳам танилган эди, кечаги сони ҳам ўша анъанани давом эттирди. Унинг биринчи саҳифасида саллали, соқолли ва кўзойнакли бир одам “Мен Шарлиман” деб ёзилган плакат ушлаб турибди.
Эслатиб ўтиш керак, 7 январдаги террористик ҳужумдан кейин Шарли Ҳебдо газетасига бирдамлик туйғуси изҳор этишни истаганлар дунёнинг тўрт бурчагида “Мен Шарлиман” плакатини кўтаришган эди. Гўёки Муҳаммад пайғамбар деб ҳисоблаанётган саллали, соқолли ва кўзойнакли бир одамнинг шундай плакат кўтариб турганини пайғамбаримиз устидан кулиш деб баҳолаш ва бундан дарғазаб бўлишнинг ўзи кулгили, дейди мухбиримиз.
Бу масалада “Ҳаракат”нинг фикри - АҚШда бир насроний руҳоний Қуръон китобини ёндирганидаги фикрнинг айнисидир. Ўшанда биз шундай деган эдик: “Қуръон муқаддас китоб. Аммо, у аслида, одамларга китоб шаклида берилган эмас. Одамлар унинг нусҳасини китоб шаклида сақлашга ва ишлатишга ўрганишди. Ҳозир Қуръоннинг нусҳалари миллионлаб комютерларда, Интернет сайтларида бор. Ҳозир биронта одам шундай компютерни ахлатхонага ташлаб юборса, уни ҳам Қуръон таҳқирлаш ёки камситишда айблаймизми? Энг яхшиси бундай нарсаларага эътибор бермасликдир”.
Ҳозир ҳам, пайғамбарни ҳажвия қиаётганларга ҳеч қандай эътибор бермаслик керак. Уларнинг ақлини жойига туширишнинг энг яхши йўли шу. Ана ўшанда, мусулмонларнинг жиғига тегишни истаётганлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишади. Ҳеч шубҳа йўқки, Муҳаммад пайғамбаринг ўзи ҳам шу каби вазиятда айнан шундай қилган бўларди.