15 January 2015
01:49 - Beeline мобиль алоқа операторининг Ўзбекистондаги раҳбари ўзгарди
Оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, шу пайтга қадар VimpelCom Lao Co., Ltd (Лаосдаги Beeline СБ) компаниясига бошчилик қилган Владимир Петров компаниянинг мамлакатимиздаги бўлимига Бош директор қилиб тайинланди. У ўз карьерасини бошқа соҳада давом эттирмоқчи бўлган Александр Воробёвнинг ўрнини эгаллайди.

Айрим манбаларга кўра, коррупциянинг уяси бўлган мобиль алоқа операторлари тизимида раҳбарларни тез-тез алмашлаб туриш авжига минган. Айгниқса, Ўзбекистон каби пул ювиш, коррупция сингари қатор жиноятлар ўчоғи бўлган бундай тизимларда раҳбарлар узоқ ишламайди. Ҳозир янги тайингалнган Петров эса Лаосдан келмоқда, у Узоқ Шарқдаги адмирал Г.И. Невелский номидаги Денгиз давлат университетини битирган, Украинада ишлаган, Въетнамда фаолият олиб борган. Хуллас, янги раҳбарнинг фаолияти ўзига хос лабиринт. Эҳтимол, Ўзбекистон бўлимига шундай раҳбар мос келар.