15 January 2015
01:24 - Ўзбекистонда иқтисодиёт ўсиши пасаяди
13 январь куни Жаҳон Банки «Глобал иқтисодий истиқболлар» бўйича янги ҳисоботини тақдим қилди ва унда Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 7,4 фоизга, 2016 йилда эса 8,2 фоига ўсиши тахмин қилинган. Ўзбекистон ҳукуматининг тўла таъсири ва кўрсатмасига ўтиб олган банкнинг Ўзбекистон бўлими томонидан юбориладиган бундай маълумотларни халқаро молия институтининг эълон қилиши ачинарли ҳол, дейди мухбиримиз.

Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасининг кўрсаткичлари ҳам шунга яқин, тўғрироғи, ўсиш даражаси бироз кўпроқ. Аммо маҳаллий матбуот статистикачиларимизга қиёсан Жаҳон Банкининг Ўзбекистондани иқтисодиёт ўсиши пасаяётганини эътироф этмоқда.