14 January 2015
21:27 - Жазоир элчисининг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси битди, у нима каромат кўрсатди?
Кеча, 13 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловмамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Жазоир элчиси Рамдан Мекдудни қабул қилибди. Комиловнинг матбуот воизларига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Жазоир муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

“Ўзбекистон томони ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдаги элчининг беш йиллик фаолиятини ҳамда сўнгги ойларда Тошкентдаги дипломатик корпус дуаени вазифасини бажаришдаги хизматини юқори баҳолади ва самимий тилаклар билдирди”, – дейилади хабарда. Қизиқ, Ўзбекистоннинг бу мамлакат билан қандайдир алоқаси бормикан? Унда нега матбуот, ҳатто интернет тармоғида ҳам бу ҳақда бирор маълумот йўқ.