13 January 2015
02:06 - Германияда антиисломчиларга қарши намойишларда 100 мингга яқин одам қатнашди

Немисларнинг DPA агантлигига асосланиб тарқтилган хабарларда Германиянинг турли шаҳарларида кеч антиисломчиларга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтгани билдирилди. Масалан Лейпцигдаги намойишларда 30 минг, Мюнхенда 20 минг, Ганноверда 17 минг киши қатнашган. Бундан ташқари Берлин, Гамбург ва Дюсселдорф шаҳарларидан ҳам кичикроқ акциялар бўлган. Намойишчилар, жумладан, Pegida номли антиисломчилар ҳаракатини қоралашган.

Хабарларда айтилмаган бўлса ҳам, тахмин қилиш мумкинки, дейди мухбиримиз, кечаги намойишларда асосан мусулмонлар қатнашди. Маълумки, аҳолиси 91 млн бўлган Германияда мусулмонларнинг сони турли манбаларда 3,2-3,5 млн деб баҳоланади. Уларнинг тахминан 63 фоизи турклардир.