
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган шу мамлакатдаги элчимиз Шоқосим Шоисломов Ўзбекистон билан Тожикистон ўзаро виза режимини бекор қилиш ва икки мамлакат ўртасида авиақатновни қайта йўлга қўйиш масаласини вазир ўринбосари Парвиз Давлатзода муҳокама қилди. Вазир ўринбосари ва элчи ўтган йилнинг сентябрда икки мамлакат президентлари учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш масаласини урғулаб, ўзаро виза олишни қулайлаштириш, яъни визани чегарада олиш ва авиақатновни йўлга қўйиш ана шу келишувлар натижаси бўлиши кераклигини таъкидлашган.
Виза ва авиақатновни йўлга қўйиш масалалари Тожикистон тарафидан кўтарилгани тожик ахборот воситаларида айтилмоқда. Ўзбекистон томони ҳар доимгидек Душанбедаги элчи ва вазир ўринбосари учрашуви юзасидан ҳали изоҳ ҳам бермади.
Маълумки, ўтган асрнинг 90-йиллари Тожикистонда рўй берган фуқаролар уруши оқибатида совуқлашганидан бери икки мамлакат ўртасида ўзаро виза режимини жорий қилинган ва Тошкент-Душанбе авиарейси олиб ташланган. Шунингдек, темир йўл қатновида ҳам қатор муаммолар бор.