23:00 - Тошкент прокурори президентга Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди
22:40 - Виктор Юшченко 25 октябрга тайинланган - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - Тошкент прокурори президентга Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди
22:40 - Виктор Юшченко 25 октябрга тайинланган - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
08 April 2009
03:00 - 23:00 - Тошкент прокурори президентга Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди
22:40 - Виктор Юшченко 25 октябрга тайинланган

23:00 - Тошкент прокурори президентга Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди

Куни кеча Президент Ислом Каримнинг фармони билан Тошкент вилояти прокурори Бегижон Қўқонбоев Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат масалаҳатчиси этиб тайинланган.

Узметроном интернет нашрининг ёзишича, бу лавозимда шу пайтгача ишлаб келган Ихтиёр Абдуллаев Президентнинг кадрлар сиёсати ва ташкилий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилган. Бу лавозимнинг олдинги эгаси Равшан Шамсиевнинг қаердан қўним топгани эса маълум эмас. Эслатиб ўтиш керак, Равшан Шамсиев масалаҳатчиликдан аввал Давлат чегаралари қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, МХХ полковниги бўлган эди.

22:40 - Виктор Юшченко 25 октябрга тайинланган президент сайловини бекор қилиш йўлида

Бугун Украина президенти Виктор Юшченко Конституцион Судга мурожаат қилиб, Олий Раданинг шу йил 25 октябрга президент сайлови тайинлаш буйича 2 апрель қарорини бекор қилишни сўради.

Бу ҳақда хабар берган УНИАН агентлиги, президент Котибияти раҳбарининг ўринбосари, президентнинг Марказий Сайлов Комиссиясидаги вакили Марина Ставнийчукнинг қуйидаги сўзларини келтиради: “Конституциянинг 103 моддасига кўра, навбатдаги президент сайлови президент ваколатлари тамом бўладиган йилнинг охирги ойининг охирги якшанбаси куни бўлади. Демак, ҳозирги президент 2005 йил 23 январда қасамёд қилганини ҳам ҳисобга олсак, сайлов 2010 йил 17 январга тайинланиши керак.”

22:15 - Молдовада мухолифат-ҳокимият қарама-қарашилиги давом этмоқда

Душанба куни бир неча минг кишининг иштирокида бошланиб, кеча ўн минглаб одамлар қатнашган тартибсизликларга айланиб кетган митинглар Кишиневда бугун ҳам давом этмоқда. Митингчиларнинг талаби – якшанба куни ўтказилган парламент сайловлари сохтакорлик аралашгани туфайли бекор қилинсин, янги сайловлар тайинлансин.

Кеча ва ўтган куни саросима ичидаги ҳукумат митингчиларга қарши кескин ҳаракатлар қилишга журъат этмаган эди. Бугун шароит ўзгарди. Мамлакат президенти Владимир Воронин митингчиларни давлат тўнтариши қилишга уринишда айблаб, уларга қарши чоралар кўришга бошлади. 200 дан кўп одам, улар асосан ёшлар, қамалаган. Полиция билан тўқнашувларда 100 дан ортиқ киши яраланган, тасдиқланмаган хабарларга кўра, бир қиз ўлган. Ҳукумат бу воқеаларни Руминия томони иштирокида тайёрланганини очиқча айтиб, икки мамлакат ўртасидаги виза режимини қайта тиклаган. Россиия, кутилганидек, Воронин бошчилигидаги коммунистик ҳукуматни ёқлаб, воқеаларда руминларнинг қўли борлигига имо қилувчи баёнотлар беришга бошлади.

Демократик мухолифт қайта сайловлар ўтказиш талабида қатъий турибди ва кечаги тартибсизликларга алоқаси йўқлигини урғуламоқда. Маълумки, бу мамлакатдаги мухолифат Руминия ва Европа Иттифоқи билан яқинлашиш ҳамда демократик ислоҳотлар қилиш тарафдори.

Ғарб Модовадаги воқеаларга эҳтиётлик билан ёндошмоқда. ЕХҲТ ва Европа Кенгаши сайловлар жараёнига ҳукуматнинг аралашуви борлигини, лекин улар умуман олганда демократик стандартларга яқмн жканлигини урғулаб, тарафларни тинч йўллар билан умумий фикрга келишга чақирмоқда.

21:30 - Медведев сообщил лидерам СНГ об итогах саммита G20

Президент России Дмитрий Медведев провел с 3 по 8 апреля серию телефонных разговоров с главами государств-участников СНГ, сообщила пресс-служба Кремля.

«В беседах с президентами Казахстана, Азербайджана, Белоруссии, Армении, Молдавии, Таджикистана, Туркменистана, Киргизии и Узбекистана Медведев информировал об основных итогах лондонской встречи «двадцатки», - сообщила пресс- служба -. Обсуждены возможные шаги по минимизации последствий кризиса для отдельных стран-участниц и СНГ в целом с использованием возможностей, открывающихся в связи с принятыми на саммите G20 решениями». //ИТАР-ТАСС

20:45 - Нурчиларнинг яна бир гуруҳи устидан маҳкама бошланди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида “нурчилар” диний оқимига мансубликда айбланган яна бир гуруҳнинг устидан маҳкама жараёни бошланди. Жами тўрт кишидан иборатлиги айтилаётган айбланувчилар гуруҳи - Иброҳим Худойберганов, Таълат Пўлатов, Жаҳонгир Қурбонов ҳамда яна бир диндор экан. Бу ҳақда мухбирларимизга Иброҳимнинг танишлари гапирган. Маҳкамага кимнинг раислик қилаётгани-ю, суд жараёнининг бориши ҳақида ЖИБ Тошкент шаҳар суди (+998 71 244 08 31) маълумот беришни рад қилди. Лекин маҳкаманинг аллақачон очилганини тасдиқлади.

19:00 - Бош прокуратура Дилмурод Саййиднинг ҳибсга олинганини адолатли деб ҳисоблайди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти аввал тарқатган релизида жамият фаоли, журналист Дилмурод Саййиднинг озодликка чиқарилишини сўраб, республика Бош прокуратураси ҳамда Олий судига мурожаат қилганди. Мурожаатда унинг соғлиғи ёмонлиги, унга қўйилган дастлабки айбловлар юзаки эканини эътироф этиб, ўз кафиллигига олишини таъкидлаганди.

Бугун Ўзбекистон Бош прокуратураси иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи У. Суннатовдан олинган жавоб хатида журналистга нисбатан илгари сурилган айбловлар мажмуи тўла тасдиғини топгани, тергов даврида журналистнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминлангани хусусида жавоб хати келди. Хатдан англашилишича, журналистнинг озод қилинишига асослар йўқ.

Журналист Кушодбек Усмоновнинг апеллация суди 21 апрелга белгиланди

Жиноят ишлари бўйича Асака тумани судининг шу йил 17 мартдаги ҳукми билан олти ойга озодликдан маҳрум қилинган журналист Кушодбек Усмоновнинг апеллация тартибидаги шикояти кўрилиши 21 апрелга белгилангди. Бу ҳақда мухбиримиз билан сўзлашган журналистнинг рафиқаси Насиба Абдуллаева апеллациядан умидвор экани, унда эрининг озодликка чиқарилиши мумкинлиги, буни Усмоновнинг ўзи ҳам таъкидлаганини билдирди. 64 ёшли журналист ўз жиянига безорлик қилиш, ҳақорат ва туҳматда айбланган.

12:45 - Қамоқхонада норозилик - тартибни бузиш?! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №15, 08.04.2009)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти муқаддам тарқатган релизларида жамиятнинг Ангрен шаҳар бўлими собиқ раиси Абдурасул Худойназаровнинг Бекободдаги 64/21 жазони ижро этиш муассасасида ўз жонига қасд қилгани, бахтли тасодиф туфайлигина омон қолгани ҳақида хабар қилгандик. Ўз норозилигини очлик эълон қилиш, қатор шикоятлар тарзида баён қилган ҳуқуқ ҳимоячисининг мурожаатлари ниҳоят текширилди. Тошкент махсус прокурори М. Салихов томонидан 6.02.2009 йил санаси билан йўлланган 25-М-сонли жавоб хатига кўра, маҳкумнинг барча хатти-ҳаракатлари сохта, унга бўлган қийноқлар уйдирма экан. Унинг аҳволи яхши, боз устига, маҳкумнинг ўзи ғирт қоидабузар экан.

Албатта, чиқишларимизда жазони ижро этиш муассасаларида қийноқлар одатий нормага кириб бораётгани, уни назорат қилувчи миршаб-у прокурорлар маҳбусларга зўравонлик қилувчиларнинг шерикларига айлангани ҳақида айтганмиз. Бу сафар ҳам худди шу сценарий такрорланди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-, 277-моддалари билан айбланиб, Ангрен шаҳар судининг ҳукми билан 9,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Абдурасул Худойназаровга шафқат йўқ. Гўё, у 02.11.2006 йилда иш жойида бўлмагани, 05.04.2007 йил муассаса ходимларига қўпол муомалада бўлгани, 24.06.2008 йилда турма бошлиғига (жавоб хатида туркум бошлиғи дейилган — Эзгулик) дағаллик қилгани, 2008 йил 31 августда комиссия аъзолари сўккани, 2009 йил 1 сентябрида (ажабланманг, прокурорнинг хатида сана шундай — Эзгулик) ёлғондакам ўз жонига суиқасд уюштиргани учун огоҳлантирилган. Изоляторга солинган, маъмурий жазога тортилган. Шу боисдан Жиноят Кодексининг 74-моддасига кўра, Худойназаров шафқатни худодан тиласин.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилоятининг қамоқхоналар бўйича махсус прокурори М. Салиховнинг ўта маъсулиятсизлик билан йўллаган жавоб хати, Абдурасул Худойназаровга қўлланилган қийноқлар шунингдек, муассаса маъмуриятининг мансаб суиистеъмоллиги жиддий тафтишга муҳтож, деб ҳисоблайди. Зеро, ҳуқуқ ҳимоячисига қўлланилган қийноқлар, унинг ўз жонига қасд қилиши, очлик эълон қилганига доир ҳужжатлар, гувоҳлик хатлари жамиятимизда мавжуд. Мазкур ҳужжатлар ҳуқуқ ҳимоячисининг хавфсизлиги нуқтаи назаридангина ошкор қилинмаётир. Жамиятимиз республика Бош прокуратураси маъмурияти, ИИВ раҳбариятини ҳуқуқ ҳимоячиси аҳволи билан қизиқишга чақириб, дипломатик корпус, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат комиссиянинг маҳкум аҳволи билан таништиришни сўрайди.

Расмларда: 1. Абдурасул Худойназаров. 2 Унинг рафиқаси Гулчеҳра Туранова маҳкум ўзини осган муассаса либосини кўрсатмоқда.

12:00 - Писателя Бориса Акунина не пустили в Узбекистан

Известного российского писателя Бориса Акунина не пустили в Узбекистан. Как сообщила директор издательства «Захаров» Ирина Богат, Акунин собирался посетить эту страну для сбора материалов, необходимых для работы над новой книгой.

По ее словам, власти Узбекистана посчитали, что Акунин может написать об их стране «что-то не то», и теперь писатель не может поехать в страну даже в качестве туриста. // «Эхо Москвы»

10:00 - Ислом ислоҳотларга муҳтожлигини тушунганлардан бири - Саиджаҳон Зайнобиддин

Сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида 4 апрелда эълон қилинган "Ислом динида қилиниши муқаррар бўлган ислоҳотларнинг умумий принциплари ҳақида" номли мақола, ҳеч шубҳасиз, ўзбек халқининг ва Ислом динининг тарихида бурилиш яратадиган нуқта бўлади. У мақоланинг фундаменталлиги - ҳеч ким бахс этолмайдиган қуйидаги баёнотдадир: Ислом дунёси ҳозир ҳаммадан, ҳамма нарсадан орқада, демак ўзгаришлар, яъни ислоҳотларга муҳтож.

Ҳар қандай фундаментал асарда бўлгани каби, бу мақолада ҳам мавзунинг тафсилотларига кирилмайди, баъзи баёнотлар уларни исботловчи мисолларсиз, зийрак одамлар томонидан шундоқ ҳам тан олинган шаклда берилади. Масалан, Ислом дунёсининг илм-фан ва техника соҳасида Ғарбдан яқинлашиб бўлмайдиган даражада орқада қолиб кетиши.

Буларни тушуниш, тушунмаганларга тушунтириш, керак бўлса, қўлда фактлар билан реалликни ёритиш учун ҳам катта мардлик керак. Шундай мард инсонлардан бири – “Бирлик” Партиясининг Андижон вилояти раиси Саиджаҳон Зайнобиддиндир.

У сайтимиздаги мақолага муносабатини, тўғрироғи, ижобий мунсабатини, рус тилида ёзилган “Схоластика парализовала исламский мир” мақоласида билдирибди. Унда тарихий фактлар билан Ислом дунёси ўрта асрлардан эътиборан секин-аста инқирозга юз тутишга бошлагани кўрсатиб берилади.

Бу мақоланинг ўзи анализ ва таҳрирга муҳтож бўлса ҳам, уни асл шаклида, ҳеч ўзгартиришсиз сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимига қўйдик.