23:50 - Турклардан аразлаган Илҳом Алиев Истанбулга бормади


23:30 - “Ёшлик” журнали Абдулла Орифнинг ғазабига - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:50 - Турклардан аразлаган Илҳом Алиев Истанбулга бормади


23:30 - “Ёшлик” журнали Абдулла Орифнинг ғазабига - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
07 April 2009
03:00 - 23:50 - Турклардан аразлаган Илҳом Алиев Истанбулга бормади


23:30 - “Ёшлик” журнали Абдулла Орифнинг ғазабига

23:50 - Турклардан аразлаган Илҳом Алиев Истанбулга бормади

Озорбайжон президенти Илҳом Алиев Истанбулда кеча-бугун ўтган “Маданиятлар Иттифоқи” Форумига келиши олдиндан маълум бўлса ҳам, у сўнгги дақиқаларда ниятидан воз кечди. Туркия Ташқи ишлар вазири Форум битгандан кейин, яъни бугун кечқурун берган матбуот конференциясида “Илҳом Алиев бошқа ишлари билан жуда бандлиги туфайли Истанбулга келолмаганини биламиз”, деди.

Аслида ундай эмас. Илҳом Алиев нафақат Туркиядан АҚШдан, қолаверса, бутун Ғарбдан ҳам хафа. Ҳозир Ғарб, АҚШ ҳам шунинг ичида, Туркиядан Арманистон билан чегараларини очишни сўрамоқда. Туркиянинг Ғарбга кўп масалаларда боғлиқлиги ҳисобга олинса, талаб қилмоқда дейиш ҳам мумкин. Кеча Туркия парламентида нутқ сўзлаган Барак Обама ҳам шундай қилиниши лозимлигини айтди. Лекин, Ғарб ҳам Обама ҳам Арманистон Озорбажоннинг ерларидан чиқиб кетишлари ҳақида ҳеч оғиз очмагани ростдан ҳам озорбайжонларнинг жаҳлини чиқарадиган нарса.

Илҳом Алиевни жонини чиқарган яна бир нарса – Туркия расмийларининг бу хусусд оғиз очмаётганлари бўлиши мумкин. Ҳозирча, фақат мухолифатдаги Миллётчи Ҳаракат Партиясининг раиси Давлат Боғчали Барак Обаманинг Туркия Буюк Миллат Мажлисидаги сўзларини ва Туркия президенти билан Бош вазири жим турганларини шиддат билан қоралади.

23:15 - “Ёшлик” журнали Абдулла Орифнинг ғазабига йўлиқди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигида чоп этиладиган “Ёшлик” журнали таҳририяти кўчада қолди, дейди мухбиримиз. Уюшма раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдула Орифнинг ғазабига йўлиққан журнал Ёзувчилар уюшмаси биносидан қувиб чиқарилган. Уюшма ходимларидан бирининг айтишича, уюшма биносидаги ташкилотлар расмий ҳисоб-китобдан ташқари раисга совға-саломлар ҳам киритиб туриши керак. Бу борада “Ёшлик”чилар зиқналик қилган, энди ўзлари бошпана излашмоқда.

23:00 - Ислом Карим Малайзия ва африкалик нефтчилар билан учрашди

Бугун тарқатилган расмий хабарда айтилишича, Президент Ислом Карим Оқсаройда Малайзиянинг “Petronas” корпорацияси директори Муҳаммад Ҳасан Марикан ва у билан бирга келган Жанубий Африка Республикасининг “Sasol” компанияси ижрочи директори Пет Дэвисни қабул қилди. Меҳмонларни юртимизга ташрифи билан қутлаган Ислом Карим, “Petronas” билан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг аҳамиятини баён қилди. Ўзининг 2005 йилда Малайзияга қилган давлат ташрифи тафсилотларига тўхталиб, бу ҳамкорлик ўша ташрифнинг шарофати эканига тўхталди.

Ўзбек матбуоти Истанбул Форуми борасида тилга киргaни йўқ

Истанбулда бўлаётган “Маданиятлар Иттифоқи” Форуми доирасидаги тадбирлар ҳақида ўзбек матбуоти, радио-телевидениеси бирор таҳлили лавҳа ёки кенгайтирилган хабар бермади. Аксинча, айрим нодавлат агентликларнинг титрларида пайдо бўлган ёзувлардан ўзбекистонликлар Истанбулда шундай тадбир ўтаётганини билишди. Президент Обаманинг катта йигирматалик давлатлар саммитига келганини айтган маҳаллий ҳамкасбларимиз бу саммит ҳақида ҳозирча тилга киргани йўқ, дейди мухбиримиз. Энди тилга кирмаса ҳам керак. Чуник Қозоғистон бош сенатори Қосимжомарт Тоқаев Обаманинг бу мамлакатга келишини айтганидан сўнг режимбоши чунонам ғазабланган, энди Обаманинг номи ҳам тилга олинмаса керак.

22:30 - Ислом Карим Ўзбек-Япон сармоявий ҳамкорлиги хусусидаги қонунни имзолади

Кеча Президент Ислм Карим Ўзбекистон ва Япония ҳукуматлари ўртасидаги инвестицияларни ҳимоялаш, кенгайтириш ва либераллаштириш ҳақидаги қонунга имзо чекди. Шу йилнинг 22 январида Сенат томонидан маъқулланган шартнома ўтган йилнинг 15 августида ҳукуматлараро даражада тузилганди. Мазкур шартнома кунчиқар мамлакат билан ўзаро иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Сурхондарёда мини сув омбор ишга тушди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Холмўмин Маматрайимовнинг ёзишича, Сурхондарёинг Олтинсой туманида мини сув омбор қурилибди. Умумий ҳажми 180 минг куб метр сувни эгаллайдиган сув омбор сел ва тошқинлар туфайли йиғилган сувни тўпларкан. Сув омборининг аҳамияти борасида сурхондарёлик ҳамкасблари билан боғланган мухбиримизнинг айтишича, Олтинсойда оқиб ўтадиган кичик дарёларнинг бирига тўсин қўйилган, ҳатто буни сув омбори ҳам деб бўлмайди. Расмий хабарчиларнинг мақсади юртдаги “бунёдкорлик”ни кўрсатиш бўлса керак-да.

19:50 - Барак Обама кутилмаганда Ироққа келди

Бугун Туркияга расмий визитини тамомлаган АҚШ президенти Барак Обаманинг самолёти кутилмаганда Ироққа қараб йўл олган. Ҳозир у Бағдодга етиб келди. Бу хусусда Туркия оммавий ахброт воситалари хабар бердилар.

Шу дақиқаларда Барак Обама Ироқ раҳбарлари ва бу мамлакатдаги АҚШ қўшинларининг қўмондонлари билан учрашишни бошлади. Турк телеканаллари бу воқеаларни жонли эфирда кўрсатмоқдалар.

18:00 - Обама Қозоғистонга келиши мумкин

Истанбулда бўлаётган “Маданиятлар Иттифоқи” Форуми дорасидаги тадбирлардан бирида АҚШ президенти Барак Обама билан гаплашаган Қозоғистон Сенатнинг спикери Қосимжомарт Тоқаевнинг айтишича, АҚШ президенти Марказий Осиёга зиёрат қилиш режаларини амалга ошириш борасида АҚШнинг дўсти ва ишончли ҳамкори бўлмиш Қозоғистонга ҳам келади.

Бу хусусда хабар тарқатган Reuters агентлигига кўра, АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонаси бундай хабарни тасдиқлашни ва унга комментарий беришни истамаган.

Агентлик мухбири АҚШ Қозоғистоннинг асосий чет эл инвестори эканлиги, бу мамлакатда АҚШнинг Шеврон ва Эксон Мобил компаниялари иш олиб бораётгани, Қозоғистоннинг Ғарб билан алоқаларининг ривожланишига Москва рашк қилаётгани, бу мамлакат яқинда Ўзбекистон каби ўз ҳудудларидан америкаликларнинг ҳарбий бўлмаган юкларини Афғонистонга ташишга рухсат берганини айтиб ўтади.

16:45 - Молдовада навбатдаги рангли инқилобми?

Якшанба куни бу мамлакатда ўтказилган парламент сайловларига дунё ортиқча эътибор бермаганди. Чунки, Молдовадаги вазият тамомийла президент Владимир Вороннинг контрорли остидалиги маълум эди. Коммунистик партия лидери бўлган Ворониннинг сиёсати ҳам ҳаммага маълум – Россия билан яқинлашиш, демократия деган нарсадан узоқроқ туриш.

Сайловларнинг илк натижаларига кўра парламент яна коммунистларнинг қўлида қолиши маълум бўлди. Кеча мухолифатнинг норозилик митингига, ҳукумат органларининг маълумоти бўйича, 2,5-3 минг киши тўпланди ва бугун ҳам митинг давом эттирилиши эълон қилинди. Кутимаганда бугун Кишинев марказига турли хабарларга кўра 20-30 минг асосан ёшлардан иборат бўлган норозилар чиқишди. Митингчилар президент қарооргоҳи ва парламент биносини босиб олишди. Табиий, уларнинг асосий талаби - Қайта сайлов ва евроинтеграция!

Мухолифатдаги Либерал-демократик партия лидери Владимир Филат митингчиларга қилган мурожаатида бошқа асосий мухолиф гуруҳлар билан коалиция тузилгани ва ҳар қандай йўллар билан янги сайловлар ўтказишга эришажакларини сўзлаган.

Полиция ва армия бўлаётган воқеаларга аралашмаяпти. Айниқса полиция ўзини пассив тутиши, у мухолифатчилар тарафидадир, деган фикр уйғотмоқда. Жараёнлар қайси йўналишда кетиши номаълум.

Расм Reuters агентлигиники.

10:00 - В Москве задержаны уличные грабители из Узбекистана

В Москве задержаны двое уличных грабителей из Узбекистана. Как сообщили в управлении информации и общественных связей ГУВД, молодые люди нападали в основном на женщин и девушек и отбирали у них сумки и телефоны. Один из них свою жертву избил. Они были задержаны по горячим следам. «Эхо Москвы»

9:20 - Адлия вазирлиги матбуот конференцияси ўтказди, бирорта мард мухбир йўқ

Кеча Тошкент Ислом универститетида Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот, оммавий ахборот воситаларида қонунчилик моҳияти, суд қарорларининг ижросининг ёритилиши мавзуида матбуот анжумани чақирди. Адлиячиларнинг маълум қилишича, анжуманда 50 дан ортиқ оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишган. Журналистлар қўлига берилган матбуот хабарнмасида ёзилишича, Адлия қошидаги суд департаментларининг ўтган йили 1,7 миллонта ижро ишлари натижасида давлатга 2,75 триллион сўм миқдорида тўловлар ундирилган. 2007 йили ундирилган 537 миллиард сўмдан қарийб икки баравар кўп маблағ йиғилди, дея мақтанди вазирликнинг бемулоҳаза мутасаддиси.

Лекин журналистларнинг бирортаси “демак ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш ҳам икки баробарга ошибди-да” деган луқма ташламади. Аслида вазирлик мутасаддиларининг ҳар бир ахборотини ўзига қарши фойдаланиш мумкин эди. Масалан, Адлия вазирлиги суд Департаментининг ўзигина 2008 йилда 2911 та тарғибий тадбир ўтказибди. Бир кунга қарийб 9 мартадан тўғри келадиган бу тадбирлар, уларнинг ташвиши-ю сарфланадиган маблағлар кимнинг ҳисобидан, деган мард топилмади.

8:30 - Спикерлар учрашуви одатий меҳмонновозлик эди

Кеча юртимизга келган Сингапур Республикаси Парламенти спикери Абдулла Тармуғий бошчилигидаги делагация Ўзбекистон Парламентининг қуйи палатаси спикери Дилором Тошмуҳамедова билан учрашди. Одатий меҳмонновозчилик чоғида Президент Ислом Каримнинг Андижон қатли оми туфайли Европага чиқолмай қолган кунлари Сингапурга ташрифи, имзоланган қатор ҳужжатлар тилга олинди. Расмий хабарда айтилишича, сингапурлик спикер Ўзбекистон Парламентига юқори баҳо берибди. Сўнгра Олий Мажлис Сенати раиси Илгизар Собиров қабулида ҳам худди шу ҳолат такрорланган.

Бугун меҳмонларни Ислом Каримнинг ўзи қабул қилиши тахмин қилинмоқда.

Кесакдан олов чиқди: Ўзбекистон элчиси ўрислардан мардикорларимизни ҳимоялашни талаб қилди

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчиси Илҳом Неъматов Россия парламентининг юқори палатаси - Федерацияси Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Мезенцов билан 3 апрелдаги учрашувида мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамон оқсаётган муаммо эканини тилга олди. Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятида аъзолигини тўхтатиб қўйиши муносабати билан Россия - Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги ўзаро мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган шартномани қонунлаштириш Россия томонидан тўхтатиб қўйилди, деди элчи.

Лекин ўрис оммавий ахборот воситалари Россия Давлат Думасида бу ҳукуматлараро келишув қизғин муҳокама қилингани ҳақида хабар беришганди. Лекин, шартноманинг тақдири нима бўлгани ҳали ҳам номаълум.

Ўзбек Парламентининг бу шартномани ратификация қилгани ҳақида бирорта маҳаллий ахборот воситасида хабар чиқмади. Шундай экан, элчимизнинг руслардан норози бўлиш жасоратини изоҳлаш қийин. Боз устига, Россия томони бу шартномани имзолашдан Ўзбекистондек манфаатдор ҳам эмас.

Демак, биринчи қадамни ўзбек парламенти қилиши, Олий Мажлисда мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган шартнома ратификация қилиниши, қолаверса, “Бирлик” Партияси таклиф қилганидек, мигрантлар тақдири билан шуғулланувчи вазирлик ташкил этилиши керак.