11 January 2015
08:52 - Тошкентда икки нафар суд бошқарувчиси қамалди
Кеча “Ҳуқуқ” газетаси Тошкент шаҳридаги «Наргиз Шаҳзодабону Савдо» компаниясининг банкротлик иши учун пора олган икки нфар суд бошқарувчисининг пора олгани ҳақида хабар қилди. Хабарда таъкидланишича, суд бошқарувчилари банкротликни белгилаш, мурожаатни қонуний ҳал қилиб бериш ўрнига нафс йўлига бориб, бундан фойдаланиб қолмоқчи бўлибди ва компаниянинг фаолиятини тугатиш ишларини тезлатиш эвазига 2000 АҚШ доллари беришни талаб қилди.

Ўзи учун катта бўлган бундай маблағни эшитган жабрланувчи суд бошқарувчиларининг тамагирлиги ҳақида тегишли жойга мурожаат қилди ва Учтепа тумани прокуратураси қошидаги Департамент холдимлари томонидан ўтказилган тадбирда суд бошқарувчилари хизмат хоналарида 2000 АҚШ долларини пора сифатида олаётганида қўлга олинди. Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди мансабини суиистеъмол қилган кимсаларга нисбатан қонуний жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди, дейилади хабарда.

Доимгидек, порахўр кимсаларнинг исми-шарифи очиқланмаган.