09 January 2015
21:57 -
Синоптиклардан совуқ хабар: Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди

Метеорологлар Ўзбекистонда эртанги дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин пaсайиб кетиши ҳақида маълум қилишмоқда. Масалан, пойтахтда ҳаво ҳароратининг пасайиши айни соатларда бошланди, шу кунгача +18-19 даража илиқ бўлиб турган ҳаво қорга алмашди ва термометр минус даражани кўрсатмоқда. Эртага қор ёғиши давом этади ва Тошкентда -5, -3 даража совуқ кутилади.
Тошкентдаги ҳолва, совуқнинг зўри мамлaкат шимоли - Нукус ва Ургенчда кузатилади, бу ерда ҳаво 15-18 даражагча совийди, дейишмоқда синоптиклар.