23:00 - Чечен хоинлари ўртасидаги жанжал қонли воқеалардан кейин ҳам давом этмоқда, ўзбек хоинлари эса қонсиз уришишади
19:00 - Обама Туркияда нима қидирмоқда?
- «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - Чечен хоинлари ўртасидаги жанжал қонли воқеалардан кейин ҳам давом этмоқда, ўзбек хоинлари эса қонсиз уришишади
19:00 - Обама Туркияда нима қидирмоқда?
- «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
06 April 2009
03:00 - 23:00 - Чечен хоинлари ўртасидаги жанжал қонли воқеалардан кейин ҳам давом этмоқда, ўзбек хоинлари эса қонсиз уришишади
19:00 - Обама Туркияда нима қидирмоқда?

23:00 - Чечен хоинлари ўртасидаги жанжал қонли воқеалардан кейин ҳам давом этмоқда, ўзбек хоинлари эса қонсиз уришишади

Аввалги хабарларимиздан бирида чечен халқининг сотқинлари бирин-кетин йўқ қилинаётганига доир воқеалар хусусида баъзи маълумотлар бериб, ўзбек мухолифати ичидаги ўз хоинларимизни ҳам тилга олгандик.

Чечен хоинларидан Россия Қаҳрамони Сулим Ямадиевнинг Дубайда ўлдирилиши ва қотилларнинг қидирилиши билан боғлиқ воқеалар, хоинларнинг табиатини яна ҳам очиқроқ кўрсатмоқда. Маълум бўлишича, Дубай полицияси қотиликка аралашганда гумон қилиб ҳибсга олган эронлик бир одам Чеченистон президенти, бошқа бир хоин Рамзон Қодировнинг Дубайдаги чопоғон отларига қарайдиган отбоқар экан. Аввалига, Рамзон ўша эронликнинг ўз отбоқари эканлигини тан олса ҳам, унинг Сулим Ямадиевнинг ўлимига ҳеч алоқаси йўқлигини урғулади ва ҳатто “отларимга яхши парвариш кўрсатилмаса, бунинг маъсулияти Дубай полициясида бўлади” дейишгача борди. Қаранг, Чеченистон шундай қонли йиллар-кунларни бошидан кечирди, унинг президенти эса, қимматбаҳо отларни сотиб олиб, уларни отчопар мусобақаларида қатнаштириб юрибди.

Қўлга олинган эронликнинг қотиликка аралашгани маълум бўла бошлади шекилли, ўзини оқлаш учун бўлса керак, бугун Рамзон Қодиров яна ҳам жанжалсифат гаплар гапиришга бошлабди. Русларнинг РИАН Новости Рамзоннинг шу сўзларини келтиради: “70 фоизга аминманки, Сулим Ямадиев отам Аҳмад Қодировнинг ўлдиришига алоқадор. У мени ҳам инаугурация куни ўлдирмоқчи бўлганини тасдиқлайдиган гувоҳлар бор. У бизга тирик керак эди. Уни жиноятчилар курсисига ўтқазиб, ундан кейин чечен одатлари бўйича қасос олмоқчи эдик.”

Кўриниб турибдики, бир хоин иккинчисидан чечен одатлари бўйича қасос олиб бўлган. Аммо, Рамзоннинг ўзи ҳам вақти келиб итдек ўлдирилади. Чунки, хоинларнинг тақдири ҳар доим, ҳамма ерда шундай бўлган.

Ўзбек мухолифати ичидаги хоинлар ҳам ҳозир қонсиз йўллар билан бир-бирларига ҳужумга ўтганлари “Ҳаракат” журналидаги Икки ўзбек мухолифатчисининг русча ғалваси номли мақолада ёритилганди. Келажакда ҳали кўп воқеаларнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Рамзон Қодиров ўз юртида уруш кетаётган бир пайтда чопқир отлар сотиб олиб, кўнгил очиш билан шуғулланган экан, ўзбекнинг 53-54 лақабли бош хоини Салой Мадамин Германиядаги Турк-ислом вақфлари қурбонлик учун тўплаган пуллардан Хоразмдаги камбағаллар учун қурбонлик қиламиз деб катта маблағ олгани, лекин Хоразмда ҳеч нарса қилинмагани ҳам маълум. Қизиқ, ўша қурбонлик ҳайрияларига бизнинг хоин ҳам чопқир от сотиб олганмикан ёки моторли от билан тўйганмикан?

19:00 - Обама Туркияда нима қидирмоқда?

Аввлабмор, шуни билиш керакки, АҚШ президентларининг бир анъанаси бор. Улар биринчи бўлиб қўшни Канадага зиёрат билан борадилар. Табиий, Обама ҳам бу анъанани бузмади, бир ойча аввал Канадага бориб келди. Шу сабабли, у борадиган иккинчи мамлакат қайси бўлишини ҳамма қизиқиб кутар эди.

Шу кунларда Обама G20 саммитида қатнашиш учун Англияга, НАТО саммитида қатнашиш учун Франция ва Германияга, АҚШ – Европа Иттифоқи саммитида қатнашиш учун Чехияга келди. Аммо унинг бу сафарлари у мамлакатларга қилинган расмий зиёрат сифатида эмасди. Шунинг учун унинг аввалдан эълон қилингани каби кеча кечқурун Туркияга келиши муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Демак, Обама Канададан кейинги биринчи зиёратини Туркияга қилмоқда. У бугун эрталаб Отатуркнинг қабрини зиёрат қилди, бу мамлакатнинг президенти Абдуллоҳ Гул билан музокаралар олиб борди. Кейин у энг катта уч мухолифат партиясининг лидерлари билан 5 дақиқадан кўришди ва Туркия Буюк Миллат Мажлисида сал кам ярим соатлик нутқ сўзлади.

Сўнгра Бош вазир Ражаб Эрдўғоннинг расмий қароргоҳига келган Барак Обама бу ерда музокраларни давом эттирди. У кечқурун Истанбулга келади ва “Маданиятлар Иттифоқи” Форумида ҳам нутқ сўзлайди.

Обама ҳамма учрашув ва чиқишларида Туркиянинг Европа Иттифиоқига киришини қўллашини, курдларнинг террор ташкилоти ПККга қарши эканини, уни Ал-Қоида билан бир қаторга қўйишини гапирди ва бир қатор Туркия учун муҳим бўлган бошқа мавзуларни тилга олди. Масалан, арманилар ва турклар ўртасидаги совуқ урушни музокаралар йўли билан ечиш тарафдори эканлигини айтди. Лекин совуқ урушнинг сабаби - арманилар туркларни қатлиомда айблашаётгани ва шу кунларда Озорбайжон ҳудудларининг 20 фоизи арманилар тарафидан босиб олинганида эканлигини унутгандек бўлди. Тўғрироғи, бу масалаларда арманилар тарафида эканлигини намойиш қилди.

Лекин, бир саволга ҳали ҳам жавоб йўқдек. Нима учун Обама, Канадани ҳисобга олмаса, биринчи зиёратини Туркияга қилди?

Бу саволнинг энг қисқа жавоби қуйидагича бўлса керак. АҚШ террорга қарши урушда асосий эътиборини Афғонистонга қаратгани сабабли, Ироқда нисбий барқарорликни сақлаб қолишнинг ноаниқлиги яна ҳам ортади. Ироқдаги уч куч - шиа ва сунний араблар ҳамда курдлар ўртасида жиддий муаммолар бор. Ал-Қоида бор. Эрон бор. Кўринишидан, АҚШ Ироқда барқарорликни сақлашда Туркиянинг ёрдамига муҳтож. Обама шу масалаларни гаплашиш учун Туркияга келган. У Туркияга бир нарсалар ваъда қилса керак, аммо турк-армани муносабатларида арманилар тарфида бўлишдан чекинмоқчи эмас, чунки армани лоббисининг кучини билади.

16:30 - НАТОнинг янги Бош котиби Истанбулга келди, қўли чиқди

Туркия аввал қаттиқ қаршилик кўрсатиб, кейин ўз позициясини юмшатгани туфайли НАТОнинг Бош Котиби лавозимига тайинланган Даниянинг собиқ Бош вазири Андерс Фог Расмуссенга бугун Истанбулда ўтадиган “Маданиятлар Иттифоқи” форумида қатнашиш учун кеча кечаси бу шаҳарга келган. Тақдирнинг ҳазилини қарангки, у бугун кечаси меҳмонхона зинасида йиқилган ва унинг ўнг қўли чиққан.

Шундай бўлишига қарамасдан бугун Андерс Фог Расмуссен “Маданиятлар Иттифоқи” Форумида нутқ сўзлади, ўзининг НАТОдаги лавозимга тайинланиши муносабати билан чиққан муаммолар хусусида турк ахборот воситаларига интервьюлар берди. У, кўринишидан турклар кутгандек, Муҳаммад Пайғамбарга карикатуралар эълон қилинишидаги позицияси бўйича кечирим сўрамаган, ҳамма динларга ҳурмат билан қарашини, янги лавозимида мусулмон дунёси билан мулоқотга катта эътибор беражагини гапирган.

Расмда: Қўли боғланган Андерс Фог Расмуссен Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ва Форумнинг бошқа қатнашчилари билан суҳбат қилоқда.