05 April 2009
03:00 -
21:45 - “Ҳаракат” сайтидан: ўқувчиларимиз сони секин бўлса ҳам ортмоқда, энди кескин ўсиш замони келди
18:00 - Орол денгизи денгизми?
12:00 - АҚШ Ўзбекистондаги аҳволг
18:00 - Орол денгизи денгизми?
12:00 - АҚШ Ўзбекистондаги аҳволг
21:45 - “Ҳаракат” сайтидан: ўқувчиларимиз сони секин бўлса ҳам ортмоқда, энди кескин ўсиш замони келди
2008 йил 29 ноябрда эълон қилинган хабарда сайтимизни бир ой ичида ўқийдиганлар сони ҳақида баъзи рақамлар берган эдик. Уларга кўра, ўша ноябрь ойида сайтга ҳар куни ўртача 548 ўқувчи кирган.
Солиштириш учун айтиш керак, октябрь ойида ўқувчиларнинг ўртача сони 322 эди. Рақамларнинг бундай ортиши тасодифий эмасди. Октябрь-ноябрь ойларида сайтнинг дизайнини яхшилаш, кундалик хабарлар сонини ошириш, сайтга қўйилаётган мақолларнинг мавзуларини жозибали қилиш бўйича жиддий ишлар амалга оширилди.
Бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда ва бунинг натижаси сифатида сайтга кираётган ўқувчиларнинг сони тинимсиз ортаётганини кўрсатиш мумкин. Масалан, ўтган йилнинг декабрь ойида сайтга кирган ўқувчиларнинг ўртача кунлик сони 631 бўлса, шу йил март ойида бу рақам 704 га чиқди.
Ҳозирнинг ўзидаёқ “Ҳаракат” сайти ўзбек тилидаги энг кучли информацион портал бўлиб қолмоқда. Лекин биз ҳозир ўта кучсиз сайтлар ичида биринчимиз. Дунёдаги хабар тарқатувчи агентликлар билан солиштирсак, ўзбекнинг энг кучли сайти улардан камида бир тартиб пастда эканлиги биз учун уятли нарса.
“Ҳаракат” сайти шу кунларда ўз фаолиятини яна кучайтириш, дунёнинг хабар агентликлари билан таққослаш мумкин бўлган савияга чиқиш учун кампания бошлайди.
Мақсадимиз – биринчи навбатда юрт ташқарисидаги ўзбек диаспораси учун асосий хабар манбаига айланишга эришиш, сўнгра, Ўзбекистон режимининг сайтимизга қарши қўйган тўсиқларини ошиб ўтиб, Ўзбекистонда ҳам биринчи ўринни эгаллаш.
Ўзбек жамиятининг келажагини ўйлайдиган ҳар инсонни бизнинг фаолиятимизга эътибор беришга, қўлдан келганча ёрдам беришга чақирамиз.
18:00 - Орол денгизи денгизми?
12:00 - АҚШ Ўзбекистондаги аҳволга кўз юмадими? Йўқ, ҳеч қачон, ҳеч қачон ва ҳеч қачон!
Кечаги хабарларимизда, Reuters агентлигига асосланиб, АҚШ ва Ўзбекистон АҚШнинг ҳарбий бўлмаган юкларини Ўзбекистон орқали Афғонистонга ташиш тўғрисида шартнома имзолаганлари билдирилганди. Ҳозир маълум бўлишича, АҚШ Давлат Департаментининг матбуот хизмати 3 апрелдаёқ бу хусусда маълумот берган экан.
Давлат Департаменти матбуот котиби вазифасини бажараётган Роберд Вуд номи айтилмаган журналистнинг “бундай шартноманинг имзоланиши АҚШ Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг систематик поймол қилишига кўз юмадими” маъносидаги саволларига қайта-қайта жавоб беришга мажбур бўлибди. Журналистнинг “демак, инсон ҳуқуқлари масаласи орқага ташланадими?” деган саволига Роберт Вуд “ҳеч қачон, ҳеч қачон ва ҳеч қачон” жавобини берибди.
Аммо, ҳозир АҚШ маъмурияти Афғонистонда оғир вазиятда экан, у Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари масаласини биринчи планга чиқаролмаслигини ҳамма тушунса керак. Шунинг учун, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат доим такрорлаганидек, Ғарб давлатлари Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг поймол қилишини тўхтатиб беради деб кутиш ўрнига, Ғарб давлатларининг Ўзбекистонга кириб келишидан фойдаланиб, ўзбек демократлари, яъни мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзи мавжуд вазиятни ўзгартириш учун курашишлари керак”.