07 January 2015
17:30 - Парижда иккинчи 11 сентябрь: Исломчи террористлар 12 кишини ўлдирдилар

Ҳеч шубҳасиз, бугун Франциянинг пойтахти Парижда исломчи террористлар Charlie Hebdo номли ҳажвия газетасининг офисига ҳужум қилиб, 12 кишини ўлдиришгани - 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йоркда бўлган террористик воқеаларнинг иккинчиси сифатида тарихга киради.

Жаҳон ахборот воситалари тарафидан ҳозиргина тарқатилаётган хабарларга кўра, қуролли уч киши “Оллоҳи акбар!”, “Charlie Hebdo-га ўлим!” каби бақиришлар билан Charlie Hebdo номли ҳажвия газетасининг офисига ҳужум қилиб, газетанинг 10, полициянинг 2 нафар ходимини отиб ўлдиришган. Бу газета Муҳаммад пайғамбарнинг устидан кулувчи ҳажвиявий расмлар тарқатиши билан ҳам танилгани айтилмоқда.

Журналистлардан бири воқеаларни видеога ҳам олибди, террористлар маскасиз бўлишган. Уларни қидириш операциялари бошланди. Франция Президенти Франсуа Олланд ҳам газета офисига келди.

Бу воқеани “иккичи 11 сентябрь” деб бекорга айтмаябмиз, дейди мухбиримиз. 11 сентябрь воқеаларидан кейин Афғонистон, Покистон ва Ироқда ўтказилган антитеррор оперцияси доирасида ўн минглаб мусулмонлар ҳалок бўлди. 12 французнинг ўлими эса, минглаб мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлади.