07 January 2015
10:02 -
Истанбулда жонли бомба портлади, 2 полиция ходими яраланди

Бундай воқеалар мусулмон дунёсида шунчалик кўпайиб кетмоқдаки, уларнинг ҳаммасини хабар қилишга ҳам эҳтиёж қолмаяпти. Аммо, Истанбулдаги фожеанинг эътиборга лойиқ бошқа тарафлари бор.
Тезда маълум бўлибдики, ўзини портлатган Элиф Султон исмли бу аёл ўта сўлчи партиячалардан бирининг аъзоси бўлиб, аввал ҳам шу каби воқеага номи аралашган ва тергов пайтида ҳибсга ҳам олинган экан. Айб исботланмагандан кейин озод қилингач, баъзи ахборот воситалари уни жонли бомба (ўлимчи-террорист) деб айтшгани учун шикоятлар ҳам қилибди. Мана энди ўлимчи-террорист эканлигини ўзи исботлаб берибди.
Хабарларда Элиф Султоннинг мақсади нима эди деган савол қўилмаган, демак, бундай саволга жавоб ҳам йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, расмига қараганда, бу аёл курдга ўхшайди. Курдларнинг террорист деб тан олинган ва Курдистоннинг мустақиллиги учун қуролли кураш олиб бораётган Курдистон Ишчи Партияси ҳам, номидан кўриниб тургандек, ғоялари бўйича коммунистларга яқин. Яъни, сўлчи партия. Элиф Султон Курдистоннинг мустақиллиги учун ўзи ҳақ деб билан йўллар билан курашаётганлардан бири бўлса ажаб эмас.