07 January 2015
09:34 - Православ насронийлар бугун кечаси Исо пайғамбарнинг туғилган кунини нишонладилар, бу иккиюзламачилик эмасми?

6-чи январдан 7-чига ўтиш кечаси православ насронийларнинг катта қисми Исо пайғамбарнинг туғилган кунини нишонлади. Черковларда Туғилишга Сиғиниш маросимлари ўтказилди. Москванинг марказий черкови ҳисобланадиган Нажадкор Масиҳ (храм Христа Спасителя) ибодатхонасида ўтказилган маросимда Россия Бош вазири Дмитрий Медведев турмуш ўртоғи билар қатнашди. Президент Путин эса, Воронеж вилоятидаги ибодатхоналардан бирида бўлди. Тахмин қилиш мумкинки, Россиянинг иқтисоди чўкаётган пайтда у Москвада халқнинг олдига чиқишдан ҳайиққан.

Эслатиб ўтамиз, Исо пайғамбарнинг туғилиш куни насронийларнинг катта қисми тарафидан 25 декабрда нишонланади. Булар – католиклар, пртотестантлар ва православларнинг бир қисми.

Бу кунни 25 декабрда нишонлаш 1582 йилдан бошланган. Ғарб дунёси айнан ўша йили фаннинг сўнгги ютуқлари асосида тайёрларган григориан календарига ўтган эди. Православлар бу календарни тан олмасдан, юлиан календари бўйича 6 январда Исо пайғамбарнинг туғилган кунини нишонлашни давом эттирмоқдалар. Йилларни Ернинг Қуёш атрофида айланиши вақтини ўзида аниқроқ акс эттирувчи григориан календарини билиб туриб тан олмаслик, насроний руҳонийларнинг диний юккизламачилигидан бошқа нарса эмас.