05 January 2015
21:27 - Ўзбек профессорининг маоши Қозоғистондаги фаррошнинг маошига тенглаштирилди

Маҳаллий веб нашрларда Ўзбекистонда бюджет маблағи эвазига фан ва техника, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларда қатнашаётган олимлар ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларининг маошлари оширилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Хабарларга кўра, институт директори (профессор)нинг маоши 1 663 850 мингдан 1 830 235 сўмга (“қора бозор” курсида 515 АҚШ доллари), кичик илмий ходим (фан номзоди)нинг маоши 1 172 873 сўмдан 1 290 160 сўмга, тажриба орттирувчи-тадқиқотчининг маоши 925 818 сўмдан 1 018 400 сўмга ошди.

Бу Қозоғистон ёки Россияда фаррошлик қилаётган ўзбек мардикорининг маошига тенг бўлиб, веб нашрларнинг бу маълумотни ошкор қилиши аслида илмпарвар Ислом Каримни шарманда қилиш демакдир. Ким билади, эҳтимол, вақтли матбуотда ишлаётган ҳамкасбларимиз бу маълумотларни стихияли равишда ошкор қилишаётгандир, дейди мухбиримиз.