05 January 2015
20:42 -
Россияга кирмоқчи бўлган ўзбек фуқароларидан хориж паспорти сўралмайди
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бугун матбуотга ёйинлаган хабарга кўра, ўзбекистонликлардан Россияга киришда хорижий паспорт талаб қилинмайди. “Бизнинг биометрик паспортлар Россия Федерацияси ҳудудида яроқли, Россия чегарасидан ўтиш учун бошқа ҳеч қанақа қўшимча ҳужжат талаб қилинмайди”, дебди идора вакили матбуотга.
2015 йилнинг 1 январидан Россияда МДҲ мамлакатлари фуқароларини мамлакатга фақат хорижий паспортлар билан киритиш ҳақида қарор кучга киргани маълум. Аммо бу қарорнинг Божхона Иттифоқи ва иқтисодий ҳудудга аъзо давлатлар фуқароларига дахли йўқ.
Шу йилнинг май ойида эса иттифоққа Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳам қўшилиши мумкин. Шу сабабли Россия ҳукумати ўзбеклар ва қирғизларга бу борада имтиёзлар берган.