05 January 2015
18:32 -
Ўзбекистон “қора бозор”ида яна доллар қутурди

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ҳам 2015 йил 6 январдан бошлаб 1 АҚШ доллари курсини 2 минг 424 сўм 23 тийин этиб белгилади – бу 2014 йилнинг охиридаги курсга (2 минг 422 сўм 20 тийин) нисбатан 1 сўм 83 тийинга кўп. Айни вақтда, 1 евро курси 2 минг 960 сўм 23 тийин, бу эса 2014 йил 30 декабрь куни белгиланган курсга нисбатан 27 сўм 51 тийин арзонроқдир.
Шунингдек, Евро валютасининг долларга нисбатан курси 9 йил ичида энг паст кўрсаткичга тушиб кетди: 1 евро - 1.1864 доллар! Евро бундай паст кўрсаткични 2006 йилнинг март ойидан бери кўрсатмаган эди.