
АҚШнинг машҳур The Wall Street Journal газетасида эълон қилинган Колумбия Университети тадқиқиотчиси, фан доктори Жон МакВортеннинг (John H. McWhorter) “2115 йилда дунё қайси тилда гаплашади” номли каттагина мақоласида жаҳон тилларининг тарихига оид ривоятлар, балки, ҳақиқатлар ҳам анализ қилинади ва турли тадқиқотларига асосланиб, 2115 йилгача ҳозир мажуд бўлган 6 мингдан кўпроқ тилдан тахминан 600 таси қолиши башорат қилинади.
Ривоятларга ва ҳатто аввалги динларнинг баъзи китобларига кўра эса, Худо ўзи яратган одамлар унга ишончни унутаётганлари ва бошқа бир қатор хато ишларидан ғазабланиб, бутун дунёни сувга чўктирган ва фақат пайғамбор Нуҳни оиласи билан сақлаб қолиб, қолганларни йўқ қилган. Нуҳга аввалдан Худо томонидан топшириқ берилгани учун, у аввалдан катта қайиқ тайёрлаган ва керакли ҳайвонларни ҳам бир нечта жуфтдан қайиғига олган. Табиий, шундан кейин дунёда бир тиллик ҳаёт бошланган.
Аммо, одамлар ўзларини кўрсатиш учун Тигр ва Ефрат дарёлари ўртасида осмонга етадиган Вавилон минораси қуришга бошлашгач, Худо буни истамасдан, одамларни яна турли тилли қилиб қўйган ва бир-бирлари билан чиқишолмай қолган турли тилли гуруҳлар минора қуришни ҳам охирига етказолай бутун дунёга тарқалиб кетганлар.
Шуларга асосланган мақола муаллифи кўп тиллилик одамзод учун катта муаммолар чиқаргани ва яна чиқаришини ҳам урғулайди.
Мақолада 1880 йили Бавариялик дин уламоси инглиз, француз ва немис тиллари асосида (Волапюк) Volapük номли сунъий тил яратгани, аммо унга ҳеч қандай қизиқиш бўлмагани, кейинчалик яратилган Эсперанто тили аввалига жозибалироқ туюлган бўлса ҳам, ҳозир унга ҳам қизиқиш қолмаганлиги эслатилади.
Муаллиф инглиз ва хитой тилларидан биттаси келжакда якка тил бўлиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги назарияларни ҳам тилга олади. Хитой халқи энг катта халқ эканлиги, келажакда унинг иқтисоди ҳам биринчи ўринга чиқиши мумкинли ҳақидаги фикрларни ҳам анализ қилган муаллиф, очиқча айтмаса ҳам, замонавий илм-фан ва техниканинг ривожланишида асосий роль ўйнаган инглиз тилига афзаллик бераётгани кўриниб туради.
Амалда ҳам шундай бўлишининг эҳтимоллиги катта, дейди “Ҳаракат” мухбири. Чунки, ҳозирнинг ўзидаёқ, Жон МакВортен ҳам тилга олгандек, жаҳон аҳолисининг 2 миллиарди инглиз тилини билади. Бу сон ортиб бориши ҳам шуҳасиз. Жараёнлар шу йўналишда кетаверса, кўпчилик биладиган тил яккаҳоким бўлиши муқаррардир. Табиий, бу нарса 2115 дан ҳам анча кейин бўлади.
Абдураҳим Пўлат: Мен охирги пайтда Оллоҳнинг ўзи ақлсиз мусулмонлардан юз ўгириб, ва ҳатто уларни жазолаш мақсадида, бошқа динларни қўллаб-қувватлашга ўтгани ҳақида гапирмоқдаман, ёзмоқдаман. Аммо, бугунгача, Яратувчи ўзи яратган одамлардан дарғазаб бўлиб, уларни жазолагани ҳақидаги ривоятлар аввалги динларнинг Ислом тарафидан ҳам тан олинадиган муқаддас киитобларида борлигини яхши билмас эканман. “2115 йилда дунё қайси тилда гаплашади: Унгача ҳозирги 6 минг тилдан 600 таси қолади” номли хабарни таҳрир қилиш пайтида ернинг сув босиши, Вавилон минорасининг қурилишига доир тарихий ривоятлар билан яна ҳам яқиндан танишар экан, у воқеалар хусусида Худо тарафидан ўзи яратган одамларни жазолаш элементлари борлиги ҳақида гапирилишини кўрдим.
Демак, навбат, мусулмонларга келибди, холос. Агар мен каби ўз дини фидоийларининг ташаббуси билан Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказилиб, дунёвийлик/секуляризм принципи қабул қилинмаса, динимизнинг ягона фарзи Имон эканлиги, шу пайтгача фарз деб ҳисоблаб келинаётган 5 маҳал номоз, рўза, ҳаж ва закот - қилинса савоб, қилинмаса гуноҳ бўлмайдиган амалиётлар эканлиги тан олинмаса, бу дин ўлади. Тўғрироғи, Оллоҳ тарафидан ўлдирилади.