
Русларнинг Интерфакс агенлиги Татаристон Мусулмонлар Идорасига асосланиб тарқатган хабарига кўра, Қозон шаҳридаги Кул Шариф масжидида бугун Қуръонни 24 соат тўхтовсиз ва абадий ўқиш бошланибди. Табиий, абадий дейилганда, қиёматгача вақт назарда тутилган бўлса керак. Мусулмонлар Идорасининг матбуот хизмати Қуръон ўқиш билан бирга Россия ва Татаристоннинг фаровонлиги учун дуолар қилинишини айтар экан, Қуръонни тўхтовсиз ўқиш нафақат Татаристонда, балки, бутун Россияда биринчи марта бошланаётганини урғулабди.
Тахмин қилиш қийин эмаску, бундай қилиш Россия Президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан қилинмоқда. Чунки, унинг мақсади – мусулмонларни бирон нарса қилишдан, масалан, мустақиллик учун куаршдан чалғитиб, бутун умр Қуръон ўқиш билан банд қилиб қўйишдир.
Путинни қўйиб турайлик, Татаристоннинг аҳмоқ муллаларига нима дейиш керак. Ахир мусулмонлар асрлардан бери, 24 соат бўлмаса ҳам, кўп вақтларини номоз қилиш, Қуръон ўқиш ва дуолар қилиш билан ўтказдилар. Ўзининг “Сендан ҳаракат, мендан баракат” чақириғини унутган мусулмонлардан жаҳли чиққан Оллоҳ, айнан шу сабабдан, юз йиллардан бери яҳудийларни, насронийларни ва буддачиларни қўллаб қувватламоқда. Мусулмонлар сўнгги асрларда ҳеч нарса яратолмай, Ғарбнинг соясида яшайдиган, бир амаллаб кун ўтказадиган жамоага айланди.
Исломда чeқур ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмаса, “Биздан ҳаракат, Оллоҳдан баракат” сўзлари мусулмонларнинг асосий шиорига айланмаса, Ислом динининг келажаги ҳам йўқ.