30 December 2014
01:06 - Матбуот - жамият кўзгуси, аммо, ўзбек жамиятининг кўзгуси нимани акс эттирмоқда?
Бир қанча матбуот нашрларини шарҳлаган мухбиримизга кўра, бугунги веб нашлар ва маҳаллий матбуот чиқшлари ҳафсалани пир қилади. Масалан, кўпчилик интернет нашрларида Ҳиндистоннинг Индаур шаҳридаги ҳайвонот боғида оқ йўлбарсни кобра чақиб ўлдиргани, Сан-Диего зоопаркига 90 килограмлик каркидон боласи олиб келингани ҳақидаги хабарлар чоп қилинган. Шунингдек, Германиянинг қайсидир зоопаркида коала боласи дарахтнинг ковагига тушиб кетгани, Франция кўчаларидаги қорни тозалаш ишига коммунал соҳа хизматчлари жалб қилингани тъкидланади.

“Ўзбекистон овози”, “Халқ сўзи” сингари ҳукумат газеталарида фермерлар шукронаси, ёшларнинг сайлов сингари тадбирларга бефарқ эмаслиги акс этган. Ўзбекистон ТВси эса парламентга ўтказилган сайловлардаги ўзи йўқ адолат ва ошкораликлардан боши айланганган, ҳайратда қолган араб кузатувчиларнинг эътирофларини намойиш этиш билан банд.

Аммо кундалик ҳаётимизда аҳолини қизиқтириши мумкин бўлган хабарлар етарлича бор. Аммо, Ўзбекистон ахборот воситаларининг булар билан иши йўқ.

Масалан, “қора бозор”да АҚШ долларининг курси сезиларли даражада тушиб кетди: ўтган ҳафта 1 АҚШ доллари 3450 сўм бўлса, шу кунда 3300 сўмга харид қилинмоқда. Кўча ва бозорларда пиртехника воситаларини сотаётган тужжорларни милиция таъқиб қилмоқда. Об-ҳаво ҳарорати қишга мутаносиб бўлмаган равишда кўтарилган, ҳатто янги йил кунларида мамлакатда темпратура +5 дан тушмайди, қор йўқ. Аэропорт ва вокзаллар Россиядан қайтаётган мигрантлар билан тўлиб тошган. Пойтахт ва вилоят марказларида байрам хавфсизлиги баҳонасида мирашабларнинг рейдлари бошланган.

Матбуот кишанланган, ҳатто шу кунларда кишанлар ечилганида ҳам журналистлар юқоридагидан ортиқ нарсаларни ёзишмайди. Бу эса ўзбек жамияти кўзгусининг нақадар хиралашгани, замонавий жамиятларда кундалик иккинчи нонга айланиб бўлган янгилик ва хабарларга иштиёқи сўниб бораётганидан далолатдир.