01 April 2009
03:00 -
21:45 - Украинадиаги сиёсий қарама-қаршилик чўққисига чиқмоқда, президент сайловининг куни тайинланди
21:00 - Италия ҳайъати юртимизга келди, Ислом Карим қабул
21:00 - Италия ҳайъати юртимизга келди, Ислом Карим қабул
23:00 - Барак Обама ва Дмитрий Медведев Лондонда учрашишди
Reuters бугун Лондонда ўтаётган G20 саммиди доирасида АҚШ ва РФ президентлари Барак Обама ва Дмитрий Медведав яккама-якка учрашишганини хабар қилади. Самимий атмосфереда ўтган учрашув бўйича умумий баёнот ҳам эълон қилинган.
Бу икки лидернинг учрашувидан чиқариш мумкин бўлган хулосалар қисқача шундай:
- АҚШ ва РФ ўртасидаги совуқ уруш давридан кейин энг паст нуқтага тушган муносабатларни яхшилашга келишилди.
- Барак Обама шу йил июль ойида Москвага келади.
- Афғонистондаги муаммолар бўйича томонлар ҳамкорлик қиладилар.
- АҚШнинг Европада Ракеталарга қарши Мудофаа сисетмаси яратиш режалари ва Россий-Грузия уруши икки давлат ўртасидаги алоқаларни ёмонлаштиргани ва ҳозиргача бу масалаларда умумий фикрга келинмагани тан олинди. Аммо, бу йўналишларда мулоқот давом эттирилиши таъкидланди.
- Стратегик ҳужум қуролларини камайтириш, ядровий қуролларнинг тарқалишини назорат остига олиш каби масалалар бўйича янги шартгомалар тузиш устида ишлар давом эттирилади.
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги билдиришича, Россияни Жаҳон Савдо Ташкилотига қабул қилиш масаласи устида ҳам томонлар ҳамкорлик қиладилар. Иккала президент ўз ҳукуматларига бу хусусда топшириқ берадилар.
Хуллас, икки лидернинг биринчи учрашуви аввалдан тайёрланган байрам ҳавосида ўтказилган. Тиканли масалалар эҳтиётлик билан айланиб ўтилган, улар устида ўйлаш кейинга қолдирилган. Икки томонли муносабатлар ўша тиканлардан қонаши турган гап.
21:45 - Украинадиаги сиёсий қарама-қаршилик чўққисига чиқмоқда, президент сайловининг куни тайинланди
Бугун Олий Раданинг 422 депутати иштирокидаги мажлисда 401 овоз билан навбатдаги президент сайловини шу йил 25 октябрга тайинлади. Парламент раиси Литвин бу қарорни “сиёсий қарор” деб баҳолади.
Ҳақиқатда бу қарор ҳуқуқий эмасди. Чунки, Украина Конституциясининг “зарғалдоқ инқилобидан” кейин тасдиқланган версиясига кўра, навбатдаги сайлов 2010 йилнинг январь ойида бўлиши керак. Олий Рада эса, буни била туриб, Конституциянинг эски версияси бўйича қарор қилди. Бундай қадам ҳозирги президент Виктор Юшченко эски конституция замонида сайлангани билан оқланди. Одатда янги қонун ёки конституция қабул қилинганда, унинг қайси моддалари қайси ҳалларда ўз кучида қолиши алоҳида айтилади. Украинада янги Конституция қабул қилинганди, бундай ҳоллар тила олинмаган. Демак, президент сайловнинг куни янги Конституция билан белгиланиши керак.
Муаммонинг моҳияти Бош вазир Юлия Тимошенко билан президент Виктор Юшченко ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликда, тўғрироғи, Украина сиёсатиад бош роль ўйнаш учун олиб боришаётган курашида. Ҳозир Олий Радада Тимошенконинг тарафдорлари кўпчлик, бунинг устига, Регионлар Партияси ҳам тезроқ сайлов ўтказишдан манфаатдаор бўлбю, бугунги қарор учун овоз берди.
Бир қарашда, сайловни 2-3 ой олдинаг суриш унчалик муҳим эмасдек кўринади. Олий Раданинг шошишига бошқа сабаб ҳам бор. Агар Украинадаги сиёсий кризис давом этаверса, президент Юшченко парламентни тарқатиб юбориб, янги сайловлар муддатини тайинлашни ўйламоқда эди. Украина Конституциясига кўра, президент сайловларига 6 ойдан кам қам вақт қолганда, парламентни тарқатиб юбориш мумкин эмас. Хуллас, Олий Рада ўзини сақлаб қолиш учун президентга президентдан олдин зарба берди.
Табиий, Виктор Юшченконинг матбуот котибияти Олий Раданинг қарори Конституцион Судга берилишини билдирди. Хуллас, Украинада Юшченко-Тимошенко сиёсий уруши давом этмоқда. Бу - Регионаллар партиясининг россияпараст раиси Виктор Янукевичнинг фойдасигадир.
Расмда: Украина президент котибияти раҳабарининг ўринбосарлари Игорь Попов, Марина Ставнийчук ва Игорь Пукшин бугунги брифингда Олий Раданинг қарорини 1 апрель ҳазили дедилар ва қарор Конституцион Судга берилишини билдирдилар.
21:00 - Италия ҳайъати юртимизга келди, Ислом Карим қабул қиладими?
Бугун мамлакатимизга Италия Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Парламент сенатори Альфредо Мантика бошчилигидаги мазкур мамлакат делегацияси келди. Меҳмонлар бугуннинг ўзида Парламентнинг икки палатасига кириб чиқишди. Сўнгра Темурийлар тарихи музейини зиёрат қилишган. Эртага ташриф кун тартибидан Ўзбекитсон Ташқи ишлари маҳкамасида қабул ҳам ўрин олган.
Итальянларни Ислом Карим шахсан қабул қиладими-йўқми, бу ҳақда расмий маълумотларда ишора йўқ. У дунё лидерлари билан учрашувлардан маҳрум қилингани сабабли, Уммон вазири каби иккинча даражали сиёсатчилан билан кўришиб юришга мажбур, аммо ҳар ҳолда вазир ўринбосарлари савиясида учрашувлар қилишга бормаса керак.
20:00 - Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари “Эзгулик”нинг чақириғига хайрихоҳ
Шу йилнинг 13 мартида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти жамоатчиликни ўзаро бирлашиш, якдилликка даъват қилганди. Мазкур чақириқни кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар қўллаб-қувватлаган бўлса ҳам, Толиб Ёқуб бошлиқ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти унга қарши чиққан эди. Бу хусусда аввал хабар берган эдик .
Бироқ Толиб Ёқубнинг баёноти эълон қилингач, ташкилотнинг Наманган вилояти бўлими раиси Носир Зокир “Эзгулик”нинг чақириғига қўшилишини таъкидлаб баёнот берди. Бугун эса бу чақириқни шу ташкилотнинг Жиззах вилояти бўлими фаоллари ҳам қўллаб-қувватлаб баёнот тарқатишган. Қуйида ўша баёнонинг тўла матни.
(Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Жиззах вилояти бўлимининг Баёноти)
Жамоат ташкилотлари, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро тузилмаларнинг кескин танқидига қарамай мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари вазиятининг аянчли аҳволи ўзгаришсиз қолаётгани прогрессив кучлар қатори Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими фаолларини ҳам ташвишга солади. Вазият бу борада жиддий қадам ташлаш, фаолият стратегиямизни қайта кўриб чиқишни тақозо қилмоқда. Ўзбекистон ҳукуматига таъсир эта олиш механизмимизни шакллантириш аввалги галдаги вазифадир.
Тоталитар ҳукуматларни вазиятни яхшилашга мажбурловнинг энг самарали усули прогрессив кучларнинг бирдамлиги экани тажрибадан маълум. Шу маънода Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 13 мартида тарқатган бирдамликка чорлови ўз вақтида янграган қўнғироқ бўлди. Айрим ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзига хос амбицион муносабатларидан қаътий назар ҳар қандай эзгу чақириқ умумий фаолиятимиз учун фойдали, деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти бўлими фаоллари мамлакатимиздаги инсон ҳуқуқларининг аянчли аҳволи, чуқур иқтисодий-сиёсий бўҳрон, оммавий ҳуқуқсизлик ва коррупциянинг ечимини излаш, унга қарши стратегияни шакллантириш ўзаро ҳамжиҳатлик эканини эътироф этади. Барчани мулоқот столига чорлаган “Эзгулик”нинг баёнотини қўллаб, прогрессив кучларни ўзаро ҳамжиҳатликка чақиради.
Жиззах шаҳри
31 март 2009 йил
18:40 - Ислом Карим Уммон вазирини қабул қилди
Кеча, 31 мартда Оқсаройда Уммон Султонлиги иқтисодиёт вазири Аҳмад бин Абдунаби Маккийни қабул қилган Президент Ислом Карим араб дунёси билан ўзаро алоқларни кучайтирмқочи эканини таъкидлади. Бу ҳақда тарқатилган расмий хабарда, Уммон ва мамлакатимиз ўртасида ўзаро ҳамокрлик ҳар томонлама ривожланаётгани таъкидланади. Шунингдек, режимбошининг лутфига жавобан Уммон вазири ҳам Ўзбекистонни Мараказий Осиёдаги энг етакчи ҳамкор сифатида кўришини урғулади.
Маълумки, Уммон Форс кўрфазига чиқадиган қўшнилари Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қувайтдан фарқли ўлароқ, катта нефть заҳираларига эга эмас. Демак, унинг бошқа мамлакатларга инвестиция қилиш учун катта маблағ ва имконятлари ҳам йўқ. Ташқи дунёдан изолияция бўлиб қолган Ислом Карим учун Уммоннинг вазирини қабул қилиш ҳам катта иш ҳисобланса керак.
Расмда: Уммон ҳайъати ўзи билан расмга тушишга ҳам уялаган Ислом Каримнинг қабулида.
18:00 - Вазирлар Маҳкамасининг қароридан адвокатлар хавотирда
Шу йилнинг 9 мартида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини тузишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 60-сонли қарори эълон қилинганди. Мазкур қарордан сўнг адвокатларга қайта аттестация ўтказилиб, лицензия бериладиган бўлибди. Табиийки, ҳозирда ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат вакилларига адвокатлик қилаётган айрим адвокатлар бундан хавотирларини изҳор этишмоқда. “Бирлик” МК аъзоси, адвокат Руҳиддин Комиловнинг таъкидлашича, мазкур қарордан кўзланган мақсад ҳам қулоқсиз адвокатларнинг ақлини киритиб қўйишдир.
Вазирлар Маҳкамаснинг қарорида адвокатларнинг янги лицензиялар учун тўлайдиган давлат божлари суд ва адлия тизимини ривожлантиришга сарфланиши ҳақида ҳам махсус модда бор. Амалда нима бўлишини айтиш қийин, аммо бунадай бурилиш ижобий баҳоланиши керак.
17:00 - Гаагадаги Афғонистон конференцияси ҳам шунчаки бир тадбир
Москвада 27 март куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ташуббуси билан ўтказилган конференция каби, кеча Даниянинг пойтахти Гаагада ўтказилган БМТнинг конференцияси ҳам хўжа кўрсинга чақирилган тадбир эканлиги олдиндан маълум эди, шундай бўлиб чиқди ҳам.
Бу ерда ҳамманинг диққат-эътиборини тортган нарса – конференцияда Эрон вакилининг ҳам иштирок этиши бўлди. Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Маҳмуд Охунзода бу конференцияда “Наркотрафикка қарши кураш ҳамда Афғонистонни риволантириш ва тиклаш режаларини тўла қувватлаймиз” деган. Guardian
агентлигининг фикрича, Эрон вакилининг бу сўзлари Эрон ҳукумати АҚШнинг позициясига яқинлашаётгани, Эрон Афғонистонни тиклашда АҚШга ёрдамчи бўлишга тайёр эканлиги кўрсатмоқда. Аслида, Эрон ҳукуматати вакилининг бу сўзлари қанчалик жиддий эканлини келажак кўрсатади.
Бу икки конференция ўзбекларни икки жиҳати билан қизиқтириши керак. Биринчиси, дунё жамоатчилиги бизга қўши бўлган Афғонистон муаммоларини ечиш учун турли йўллар қидиришни давом эттираётгани. Бу йўналишдаги асосий қарорлар 3-4 апрелда бўладиган НАТО саммитида қилиниши маълум бўлса ҳам, Москва ва Гаагадаги конференциялар бор муаммоларни белгилаб олиш, томонларнинг позицияларини эшитиш нуқтаи назаридан ижобий аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
Иккинчиси, Ўзбекистон ҳукумати бундай тадбирларга ҳеч қандай қизиқиш билдирмаётгани, Афғонистон муаммоларини ечишга қаратилган жараёнларда иштирок этиш учун йўллар қидирмаётгани.
16:00 - Дилмурод Саййиддан “жабрланганлар" кўпайиб бормоқда
Дастлабки тергов ҳаракатлари бораётган Самарқанд вилояти прокуратурасига журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййиддан жабрланганлар арзи беришмoқда. Жомбой тумани Ўзбекистон ширкат хўжалиги собиқ раиси Сайдулло Боймуродов журналистнинг 2004 йили “Қишлоқ ҳаёти” газетаси мухбири сифатида 5000 АҚШ доллари сўраб, шантаж қилгани ҳақида ариза берди. Дилмурод Саййид ишончли вакили сифатида манафаатларини ҳимоя қилган 10 нафар фермернинг 3 таси унга ишончнома бермагани, у пўписа йўли билан бўш бланкларга муҳр қўйдириб олгани ҳақида кўргазма берди.
Кечаги терговлар жараёнидаги бундай ҳолат, фермерларнинг хиёнати ва сохта кўргазмалардан сўнг Дилмурод анчайин ўзини йўқотиб қўйди, деди унинг адвокатлари. Назаримизда ҳукумат Дилмурод Саййидни қамашга қаттиқ киришган, самарқандлик ҳуқуқни муҳорфаза қилиш органлари унга қарши бўҳтонлар излаш кампаниясини бошлашган, дейди мухбиримиз.
17 ёшли тақирбош ўсмирга чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
Россия Федерациясининг Олий суди кеча Свердловск вилояти суди томонидан ўзбек ўзбек жувоннини ўлдирганликда айбланган ўсмирга чиқарилган суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди. Скинхедларга мансуб бу ўсмирга нисбатан Россия ЖКнинг 105-моддаси (Миллий ва ирқий адоват туфайли одам ўлдириш) билан 9 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилганди. Бу ҳақда Свердловск судининг матбуот ходимлари берган хабар рус матбуотида тарқатилди.