23:45 - Туркия харитасининг сайловдан кейинги ранглари
23:30 - Юшченко: Россия билан алоқаларни яхшилаш тарафдориман, аммо асосий йўналишимиз - евроинтеграция
23:00 - Саиджаҳон Зайнобиддин: На садо - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:45 - Туркия харитасининг сайловдан кейинги ранглари
23:30 - Юшченко: Россия билан алоқаларни яхшилаш тарафдориман, аммо асосий йўналишимиз - евроинтеграция
23:00 - Саиджаҳон Зайнобиддин: На садо - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
31 March 2009
03:00 - 23:45 - Туркия харитасининг сайловдан кейинги ранглари
23:30 - Юшченко: Россия билан алоқаларни яхшилаш тарафдориман, аммо асосий йўналишимиз - евроинтеграция
23:00 - Саиджаҳон Зайнобиддин: На садо

23:45 - Туркия харитасининг сайловдан кейинги ранглари

Якшанба куни Туркияда бўлиб ўтган маҳаллий сайловлар натижаси хусусида берган хабаримизда билдиргандикки, турк сиёсатшуносларига кўра, ҳокимиятдаги диний илдизли деб ҳисобланадиган Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) кам ривожланган ҳудудларда ва қишлоқларда кўп овоз олган, марказ-сўлчи Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП) ва марказ-ўнгчи Миллиётчи Ҳаракат Партияси (МХП) эса кўпроқ ривожланган Ўртаер, Эгей ва Қора денгиз соҳилларида мувафаққиятли бўлишган.

Бугун Туркиядаги энг катта “Миилиёт” газетасида эълон қилинган харита турк сиёсатшуносларининг фикри ҳақиқатга яқинлигини кўрсатади. Бу харитадаги ранлар қайси партия қайси вилоятда (туркчаси – элда) ғалаба қилганини кўрсатади.

АТП - сариқ ранг
ЖХП - қизил ранг
МХП – тўқ бинафша ранг
Курдларниннг Демократик Жамият Партияси – яшил
Мовий ва кулранг ранглар кичкина парияларга оид, оқ ранг – ҳалигача натижалар маълум бўлмаган ҳудудлар бўлиши мумкин

23:30 - Юшченко: Россия билан алоқаларни яхшилаш тарафдориман, аммо асосий йўналишимиз - евроинтеграция

Бугун Олий Рада олдига йиллик анъанавий мурожаат билан чиққан Украина президенти Виктор Юшченко ўз нутқининг ташқи сиёсатга оид қисмида шундай деди: “Мен Россия билан алоқаларни максимал яхшилаш тарафдориман, орамиздаги тушунмовчиликлар саҳифасини бекитишимиз керак, икки қўшни мамлакат ўртасида тенг ва чин кўнгилли мулоқот бўлиши лозим. Аммо, Украинанинг ташқи сиёсатидаги приоритет ўзгаришсиз қолади ва албатта амалга оширилади. Бу - евроинтеграция."

Шундай қилиб, Россия ҳукумдори Владимир Путиннинг газ масаласидаги шантажидан тортиб, руслар кўп яшайдиган Украина ҳудудларида муаммолар чиқаришга интилишиларига қарамасдан Украина Россиянинг таъсир доирасидан чиқиш йилидан қайтмаяпти. Кўринишидан қайтмайди ҳам. Путин эса борган сари банкрот сиёсатчига айланмоқда.

23:00 - Саиджаҳон Зайнобиддин: На садо йўқ, на адо йўқ

“Эзгулик” жамиятнинг Марказий бошқармасига Тошкентда Прокуратура ва Ички Ишлар томонидан кучли тазйиқлар ўтказилаётган бир вақтда, Андижонда бу масалада, сув қуйгандек, жим-житлик, дейди жамиятининг Андижон бўлими раиси Саиджахон Зайнабитдинов. Яъни, “Эзгулик” жамиятининг Андижон вилоят бўлимини рўйхатга олиш билан боғлиқ мурожаатларга расмийлардан жавоб олишнинг имконияти бўлмаяпти.

Бундан икки ой мукаддам, яъни, жорий йил, 26 январь куни, “Эзгулик” жамиятининг Андижон вилоят бўлимини рўйхатга олишни сўраб, топширган хужжатларимизга, Андижон вилоят адлия бошқармаси, уч ой текширувлардан сўнг, иккинчи маротаба рад жавоби берганлиги хақида хабар қилган эдик.

Адлия бошқармаси жавоб хатида, Андижон шахар “Гули” хусусий ишлаб чиқариш фирмаси билан “Эзгулик”нинг Андижон вилоят бўлими ўртасида, идора учун хона ижараси тўғрисида тузилган шартнома юридик кучга эга эмаслигини кўрсатиб, мантиқсиз жавоб берган эди.

Андижон вилоят адлия бошқармасининг жавобидан норози бўлиб, ишни судлашиш даражасига етказмасдан ҳал этиш мақсадида, Ўзбекистон Омбудсманининг Андижон вилоятидаги вакили бўлмиш Сенаторга ариза билан мурожаат қилган эдик. Лекин бунга хам 50 кундан ошдиям-ки, хеч қандай жавоб олганимиз йўқ, хали. Лекин Мурожаатлар тўғрисидаги қонунда эса, мазкур холат бўйича 1 (бир) ой ичида жавоб берилиши аник курсатиб қўйилган!

Олий Мажлиснинг инсон хуқуқлари бўйича вакилининг аризалар бўйича шуғулланувчи яна битта вакилидан ҳам аризамизга на “ҳа” деган, на “йўқ” деган жавобни олишни хеч иложиси бўлмаяпти. Назмий қилиб айтганда, на садо йўқ, на адо йўқ.

22:15 - “Эзгулик”нинг йиллик ҳисоботи жамиятнинг сайтида

Кеча Буюкбритания элчихонасидаги дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари, халқаро ташкилотлар ва айрим оммавий ахборот воситалари иштирок этган анжуманда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят тарафидан тақдим этилган жамиятининг йиллик ҳисоботи унинг сайтига қўйилди.

Бу ҳисобот ҳамма ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари учун систематик равишда қандай ишлашни кўрсатувчи мисол сифатида ўрнак бўлиши керак.

21:45 - 1918 йил 31 март - озорбайжон халқининг қора куни

Озорбайжонда 31 март арманиларнинг озорбайжонларга қарши қилган қатлиом куни сифатида матамсаро нишонланади. Бу мамлакатнинг матбуоти бугун бу мавзуга катта эътибор берган.

Масалан, day.az сайт-газетсининг ёзишича, 1818 йили Степан Шаумян бошчлигидаги арманларининг дашноқчилари Бакуни босиб олишган ва тинч озорбайжон аҳолисига нисбатан қатлиом ўтказишган, минглаб одам ҳалок бўлган. “Озорбайжон халқининг фожеавий тарихида “Буюк Арменистон” яратиш ғояси билан алаҳсираб қолган ва бу мақсад йўлида ҳар қандай жирканчликдан тоймаган арман шовинизмининг илдизларини кўриш мумкин”, деб ёзади газета.

Аввалги президент Гайдар Алиевнинг 1998 йилда чиқарган Фармонига кўра, 31 март “Озорбайжонлар қатлиом қилинган кун” сифатида нишонланади. Бугун Озорбайжонда ҳукумат ҳам мухолифат ҳам бу кунни матамсаро эслаб, бир қатор тадбирлар ўтказмоқда.

Эслатиб ўтиш лозим, кейинчалик дашноқчилар Ўзбекистонда ҳам Совет ҳокимиятини куч билан ўрнатиш, бунга қаршилик қилган ўзбекларни қонга ботиришда ишлатилган.

21:00 - Қамоқдаги “ирмоқчи-нурчилар”га берилган жазо муддатларини апелляция ўзгартирмади

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судлов ҳайъати “нурчилар” диний оқимига мансубликда айбланган “Ирмоқ” журнали ва унинг муассисларидан иборат беш нафар шахснинг ишини аппелация тартибида муҳокама қилди. Суд мажлисига фақат судланувчи Баҳром Ибрагимов ҳамда Даврон Кабилов келтирилди. Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов ҳамда Ботирбек Эшқўзиев номаълум сабабларга кўра, маҳкамада қатнашмади. Аппелация судлов ҳайъати давлат айбловчиси ва адвокатларнинг фикрларини эшитгач, ҳукмни ўзгартиришсиз қолдирганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, сиёсий аҳамиятга эга мазкур маҳкама Баҳром Ибрагимов ҳамда Даврон Кабиловга 12 йилдан, Равшанбек Вафоевга 10 йил, Абдулазиз Дадахонов ва Ботир Эшқўзиевга 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаганди. Судланувчиларнинг ҳимоячилари юқори инстанцияларга шикоят иқлишини таъкидлашмоқда.

20:15 - “Етти иқлим” газетасидаги “нурчилар”га ҳам узоқ йиллик қамоқ нақддек

Аввалги хабарларимизда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Мирзажонов раислигида бораётган маҳкама жараёнларида 3 киши - “Етти иқлим” газетаси мухбири Даврон Тожиев, газета тарқатувчиси Исмоилов ҳамда Наманган вилоятидаги маҳаллий масжид имом хатиби Мамадали Шаҳобудиновларнинг айбланаётгани хусусида билдиргандик. Ниҳяот, бу маҳкама ҳам охирлаб қолди. Кечаги суд мажлисида давлат айбловчиси Даврон Тожиевни 9 йилга, Исмоиловни 7 йилга ва Мамадали Шаҳобиддиновни 14 йилга озодликдан маҳрум этишни сўради. Суд ҳукм ўқишни эртага, 1 апрель кунига тайин қилди.

“Нурчилар” ишини кузатиб бораётган мухбирларимизга кўра, суд ҳукуматнинг сиёсий майлини қондириб, айбланувчиларга узоқ муддатли жазо белгиласа керак.

19:30 - Йирик миқдорда пора билан ушланган судья 6 кунда қутулиб чиқди

Шу йилнинг 20 мартида Тошкент шаҳар прокуратурасининг коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда МХХ тезкор вакиллари томонидан 10 000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда ҳибсга олинган жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Н. Азимов бир миллион сўм гаров пули эвазига озодликка чиқарилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаратлари бормоқда. Собиқ судьянинг гаров пули эвазига очиққа чиқарилиши унга нисбатан қамоқ билан боғлиф бўлмаган жазо қўлланилишидан даракдир, дейди мухбиримиз.

Аксинча, соғлиғи ёмонлиги, дастлабки суриштирувлар чоғида айби исботланмаганига қарамай қамоқда ушлаб туришт чораси ўзгартирилмаётган “Эзгулик” фаоли Дилмурод Саййид ва гаров пули эвазига озодликка чиқарилган порахўр судья тақдири режим сиёсатининг моҳиятини акс эттиради.

11:45 - Озорбайжон мухолифати ўлса ҳам бирлашмайди

Россия демократларининг лидерларидан Борис Немцов ўтган йилги интервьюларидан бирида “Араблар яҳудийлар билан тинчлик шартномаси тузса тузадики, рус демократлари бирлашмайди” деган эди. Унга қиёс қилиб, озарбайжон мухолифати ўлса ўладики, аммо бирлашмайди, дейиш мумкин. Шу кунларда бўлаётган воқеалар бу тезисни тўла тасдиқлайди.

Кеча, душанба куни озарбайжон мухолифатининг асосий кучларидан бири бўлган “Мусават” партияси яқинда бўладиган маҳаллий сайловларда бутун мухолифат бир блок бўлиб қатнашиши мақсадга мувафиқдир, деб баёнот эълон қилган. Бугун эса, Либерал-демократик партияси бунга муносабат билдириб, бутун мухолифатни бир блокда кўриш абсурддир, либерал-демократик руҳдаги партияларнинг блокини тузиш мантиқли, деб баёнот тарқатган.

Яъни, бир партиянинг сайлов олдидан бирлашиш таклифи “оғиздан чиқмасданоқ ёқасига ёпиштирилди.” Демак, бу сайловларда ҳам мухолифат бирлашолмайди.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда бир биридан фарқини ўзлари ҳам билмайдиган 50-60 та мухолифат партияси бор. Уларнинг кўпчилиги ўзини демократ дейди, аммо бирлашишни истамайди. Якка ҳолда эса, уларнинг ҳар бири бир неча фоиздан кўп овоз ололмайди.

Аслида, Озорбайжон мухолифати ҳам Ўзбекистондаги “Бирлик” Партиясидан ўрнак олиб, ҳаммани битта партияга бирлаштириш устида ишлаши керак. Фақат шу йўл, балки, бирон натижага олиб келар, нимага тузилгани ҳам маълум бўлмаган партиячаю ташкилотчаларни блокларга ёки турли коалицияларга бирлаштириш ғояси, тарих ҳам кўрсатиб турганидек, амалага ошириб бўлмайдиган нарса.

10:00 - “Эзгулик” фаоли ҳибсга олинди

Жиззах вилоятидаги мухбирларимиздан маълум бўлишича, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Пахтакор тумани бўлими раиси Саидрасул Хушбеков шу йилнинг 13 мартида туман прокуратураси томонидан товламачиликд гумон қилиниб, ҳибсга олинган.

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари “Эзгулик”чини гўё 600 АҚШ доллари миқдорида таъмагирлик қилаётганида қўлга олинганини таъкидламоқда. 39 ёшли Саидрасул Хушбеков ички ишлар органларида ишлаган, катта лейтенант унвони билан истеъфога чиққан. “Эзгулик” жамияти раҳбарияти мазкур иш бўйича суриштирувлар олиб бораётгани, бугун-эрта Жиззахга йўл олишини айтди.

“Ҳаёт ва қонун” журнали муҳаррири ишдан олинди

Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Олий суд ва Олий хўжалик суди муассислигида чоп этиладиган “Ҳаёт ва қонун” журнали Бош муҳаррири Икром Ҳотамбоев лавозимидан олинган. Муҳаррирнинг истеъфоси сабаблари маълум эмас. Ҳозирда унинг ваколати таҳририятда биринчи ўринбосар бўлиб ишлаган Жаҳонгир Наҳановга ўтди. Жаҳонгир узоқ йиллар халқаро ташкилотларнинг мамлакатдаги ваколатхоналарида хизмат қилган, сўнгра ўзини миллий матбуотга уриб каръера қилган, дейди мухбиримиз.

8:30 - “Эзгулик” жамияти ўзининг уч ҳисоботини эълон қилди

Кеча Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчилигида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг 2008 йилги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ҳисоботи ҳамда бола ҳуқуқларининг камситилишига доир икки тадқиқотини дипломатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари эътиборига ҳавола этди. Мамлакатдаги дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари, халқаро ташкилотлар ва айрим оммавий ахборот воситалари иштирок этган анжуманда жамияти раиси Васила Иноят, Марказий бошқарув аъзоси Абдураҳмон Ташанов ҳамда Тезкор Акксилтаъсир Гуруҳ вакили, айни пайтда “Эзгулик”нинг юрист-адвокати Суҳроб Исмоил дипломатларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Жамиятнинг ҳисоботи 30 бетдан иборат бўлиб, ундан сиёсий ҳуқуқларнинг камситилиши, болалар меҳнати, фуқаролар мурожаатларига аянчли муносабат ҳамда мамлакатдаги коррупция ва қонунсизликни ифода этувчи фактлар ўрин олган. Болалар меҳнати бўйича биринчи ҳисобот болаларнинг баҳорги мавсумий ҳашарларга жалб қилиниши билан боғлиқ тафсилотлар бўлса, иккинчиси уларнинг пахта йиғим-теримидаги иштироки билан боғлиқ. Йирик ҳажмли ҳисоботдан бола ҳуқуқларининг камситилишига доир фотолавҳалар, интервью ҳамда таҳлилий материаллар ўрин олган.

Мазкур салмоқли тадқиқотлар билан “Эзгулик” яна бир жиддий қадам ташлади, дейиш мумкин. Жамият фаолларининг таъкидлашича, мазкур ҳисоботлар тез орада жамиятнинг расмий сайтига қўйилади.