30 March 2009
03:00 -
14:00 - Исломда янги мазҳаб яратиш керакми?
10:30 - Туркияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди, натижалар диққатга сазовор
10:30 - Туркияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди, натижалар диққатга сазовор
14:00 - Исломда янги мазҳаб яратиш керакми?
Бу саволга ҳам жавоб беришга ҳаракат қилинган ва Исломда қай тарздаги ислоҳатлар ўтказиш кераклиги бўйича мулоҳазаларни ўз ичига олган “Ислом динида қилиниши муқаррар бўлган ислоҳотларнинг умумий принциплари ҳақида” номли лавҳа билан сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида танишинг.
Бу лавҳа “Ҳаракат” журналининг сўнги сонида (№ 6(75), 2008) эълон қилинган “Ислом дунёси ислоҳотларга муҳтож” мақоласида кўтарилган фикрларни чуқурлаштириш ниятида ёзилган дейиш мумкин.
10:30 - Туркияда маҳаллий сайловлар бўлиб ўтди, натижалар диққатга сазовор
Кеча Туркияда маҳалий ҳокимлар ва маҳаллий Мажлислар учун сайловлар ўтказилди. Туркияда мамлакат ҳудуди вилоятларга (турклар “эл” дейишади), вилоятлар туманларга (турклар “элча” дейишади), элчалар “белде” дейиладиган бўлимларга бўлинган. Вилоятларнинг маркази ҳисобланадиган шаҳарлар ўз вилояти ҳудудига киради. Аммо, булардан ташқари вилоятларга кирмайдиган 16 та “буюкшаҳар” деб аталадига маъмурий ҳудуд ҳам бор. Булар - Истанбул, Анқара, Измир, Анталия, Бурса, Адана каби йирик шаҳарлар.
Кеча Туркияда буюкшаҳар, эл, элча ва белделарнинг ҳокимлари ва шу маъмурий ҳудудларнинг Мажлислари сайланди.
Туркия оммавий ахборот воситалари, хусусан ҳамма марказий телеканаллар сайловлар битган соатдан бошлаб дақиқама-дақиқа сайлов комиссияларидан олинган маълумотларни эълон қилиб бордилар. Шу хабар сайтга қўйилаётган вақтгача ҳали Юксак Сайлов Қуруми расмий маълумотларни эълон қилмаган бўлса ҳам, ҳамма нарса маълум бўлди. Кўпчилик вилоятларда 100 фоиз сайлов бюллетенлари санаб бўлинди, баъзи ерларда 98-99 фоиз бюллетен саналган. Демак, ҳозир оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган рақамларни сайлов натижалари сифатида қабул қилиш мумкин.
Буюкшаҳарлар ва эл Мажлислари учун сайловда асосий партияларнинг олган овозлар қуйидагича (Адолат ва Тараққиёт Партияси – АТП, Жумҳурият Халқ Партияси – ЖХП, Миллиётчи Ҳаракат партияси МХП):
АТП - 39,0 %
ЖХП – 23.3 %
МХП – 16.2 %
Ҳокимлар сайловида партиялар олган овозларнинг тақсимоти қуйидагича:
АТП – 40.2 %
ЖХП – 28.8 %
МХП – 14.3 %
Кўриниб турибдики, ҳокимиятдаги АТП яна сайловлардан биринчи бўлиб чиқди. Аммо, Туркиядаги оммавий ахборот воситалари ва таниқли сиёсий экспертлар 2007 йилдаги парламент сайловлари нисбатан АТП икки-уч фоиз овоз йўқотгани, ЖХП ва МХП эса, 3-4 фоиз кўп овоз олганини инобатга олиб, АТП ўз кучини йўқотишга бошлагани, мухолифатнинг эса кучи ошганини урғуламоқдалар.
Истанбул ва Анқарада АТПнинг (Қодир Тўрбош ва Мелих Гўкчек), Измир ва Анталияда ЖХПнинг, Аданада МХПнинг номзодлари ғалаба қозонишди. Эгей ва Ўртаер денгизига чиқадиган ва энг ривожланган элларда ЖХП ва МХП ғалаба қозонганини ҳисобга олган экспертлар, илғор одамлар ЖХП ва МХП тарафида, ривожланмаган ҳудудлардаги, кўпроқ қишлоқлардаги консерватив одамлар АТП тарафида деган изоҳлар ҳам беришмоқда.
Бош вазир Ражаб Эрдўғон биринчи матбуот кнференциясида ўз партияси бу сайловларда ғалаба қозонгани, АТП олган овозлар мухолифатдаги икки асосий партиянинг овозлари йиғиндисидан қўплигини ёки унга тенглигини гапириб, мухолифат устидан кулгандек бўлди. Аммо, биз халқнинг бу сайловларда бизга берган сигналинини олдик ва ундан керакли хулосаларни чиқарамиз деб, нисабий мувафаққиятсизлигини тан олганга ўхшади.
Асосан курдлардан иборат бўлган Демократик Жамият Партияси курдлар кўп яшайдиган жанубий-шарқий эллардан 6 тасида ғалаба қозонгани ҳам хавотирли воқеа сифатида тилга олинмоқда. Сайлов куни сайловчилар ўртасида чиққан жанжалларда Туркия бўйича 6 киши ўлгани, 100 га яқин одам ярадор бўлгани, қонунларнинг тақиқлашига қарамасдан баъзи сайлов участкаларидаги сайлов комиссияларида ҳижобли аёллар ишлашгани ҳақида ҳам хабарлар бор.
Туркия оммавий ахборот воситаларида сайловолди кампаниясининг ёритилиши, сайлов натижаларининг дақиқама-дақиқа эълон қилиниши ва сайлов битган дақиқалардан бошлаб телеканлларда таниқли сиёсий экспертлар, олимлар, журналистлар ва сиёсатчилар илк натижаларни жўшқин атмосфера ичида изоҳлашлари, уларнинг бахс-тортишувлари ўзбеклар учун ҳавас қилинадиган воқеалардир, дейди мухбиримиз.
Аммо, гап фақат ҳавасда эмас, Туркияда каби партиялар орасида сиёсий рақобат, оммавий ахборот воситаларида ошкоралик руҳи бўлмас экан, Ўзбекистоннинг ривожланган давлатлар қаторига яқинлашиши, ўзбек халқининг фаровонликка қовушиши ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. Мамлакатимздаги вазиятни эса, фақат демократик мухолифат ўзгартириши мумкин. Миллат ва мамлакат тақдирини ўйлайдиган одамлар, хусусан зиёлилар, бу масаладаги маъсулиятларини ҳис қилишлари лозим.
Расмда: Оғир сайловолди кампаниясидан кейин чарчагани билиниб турган АТП раиси Ражаб Эрдўғон сайлов натижалари бўйича ўтказилган илк матбуот конференциясида.