19:00 - Борис Немцов Сочи ҳокими номзоди қилиб рўйхатга олинди
18:00 - Ислом мамлакатлари НАТОнинг яқинда тайинладиган Бош котибига қаршилар - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 19:00 - Борис Немцов Сочи ҳокими номзоди қилиб рўйхатга олинди
18:00 - Ислом мамлакатлари НАТОнинг яқинда тайинладиган Бош котибига қаршилар - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
28 March 2009
04:00 - 19:00 - Борис Немцов Сочи ҳокими номзоди қилиб рўйхатга олинди
18:00 - Ислом мамлакатлари НАТОнинг яқинда тайинладиган Бош котибига қаршилар

19:00 - Борис Немцов Сочи ҳокими номзоди қилиб рўйхатга олинди

Рус хабар агентликлари “Ўнг кучлар Иттифоқи” партиясининг собиқ лидери, Россия Давлат думасининг собиқ раис ўринбосари Борис Немцов Сочи шаҳар ҳокимлигига номзод сифатида рўйхатга олинганини билдиришди. 2014 йилда Қишки олимпиада ўйинлари шу шаҳарда ўтказилиши сабабли, ҳоким сайлови катта сиёсий воқеага айланмоқда. Немцов ҳам яна бир қатор номзодлар ҳам бу сайловларни ютиш учун эмас, шу баҳонада ўз сиёсий позицияларини кенг оммага танитиб олиш учун унда қатнашмоқчи эканликларини айтмоқдалар. Ҳамма тушунадики, сайловлар шунчаки ўйин, аслида, ҳукуматнинг айтган одами ҳоким бўлади.

Аммо, Немцов бу сиёсий тадбирдан фойда билан чиқиши ҳам шубҳали. Бу сайловни реклама кампаниясига айлантириш унинг обрўсини яна ҳам туширади.

18:00 - Ислом мамлакатлари НАТОнинг яқинда тайинладиган Бош котибига қаршилар

Reuters агентлигининг хабарига кўра, Ислом мамлакатлари Туркия Бош вазири Ражаб Тойип Эрдўғондан НАТОнинг янги Бош котиби этиб тайинланиши кўтилмоқда бўлган Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссенниннг номзодини вето этишни сўрашган. Расмуссен ҳозиргача шу лавозимда ўтирган бошқа бир даниялик Яап де Хооп Схеффернинг ўрнини олиши керак. Схеффернинг ваколатлари шу йил 31 июлда битади. Янги номзод 3-4 апрель кунлари Брюсселда бўладиган НАТОнинг саммитида тасдиқланиши керак.

Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссенниннг номзодига Туркиянинг ва бошқа Ислом мамлакатларининг қарши чиқиш сабаби қуйидагича. Бир неча йил аввал Даниядаги бир газетада Муҳаммад Пайғамбарни карикатура қилувчи расмлар чиққиб, бутун Ислом дунёси норозилик билдирганда, Андерс Фог Расмуссен ўша газетанинг қилган ишини қоралашни истамаган. Бу хусусда Эрдўғон унга махсус телефон қилганда ҳам фикрини ўзгартирмаган ва карикатураларнинг чиқишини Данияда матбуот эркинлиги борлиги билан изоҳлаган.

Исмини очиқланишини истамаган Туркия ҳукумати вакилининг Reuters агентлигига билдиришича, унинг ҳукумати Андерс Фог Расмуссенниннг номзодига қарши, аммо бу хусусда расмий позиция ҳали қабул қилинмаган.

Ислом мамлакатлари НАТО Афғонистон ва Покистонда олиб борилаётган урушда муҳим роль ўйнаётганлиги сабабли ҳам унинг Бош котиби Андерс Фог Расмуссен каби либерал одам бўлишини истамаяптилар. Карикатураларга айнан покистонликлар энг қаттиқ норозилик билдирганлари ҳам маълум.

Бир тарафдан, шундай вазиятда, Ғарб давлатлари Андерс Фог Расмуссеннинг номзодидан воз кечишлари керак. Аммо, иккинчи тарафдан, улар ўзларини исломчилар қаршисидиа қўрққандек бўлиб кўринишларини истамаганлари учун, айнан шу номзодни тасдиқлашга интилишлари мумкин. Бу ҳолда энг оғир вазиятда Туркия ҳукумати қолади. У ҳалигача ўз позициясини ишлаб чиқмаганининг сабаби ҳам шу ерда.