23:45 - Буюк Бирлик Партиясининг раиси вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлди
- Сенатнинг одатий сокин ялпи мажлиси бошланди
- Дилмурод Саййидни онаси билан учраштиришди
23:00 - Шанхай & - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:45 - Буюк Бирлик Партиясининг раиси вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлди
- Сенатнинг одатий сокин ялпи мажлиси бошланди
- Дилмурод Саййидни онаси билан учраштиришди
23:00 - Шанхай & - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>
27 March 2009
04:00 - 23:45 - Буюк Бирлик Партиясининг раиси вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлди
- Сенатнинг одатий сокин ялпи мажлиси бошланди
- Дилмурод Саййидни онаси билан учраштиришди
23:00 - Шанхай &

23:45 - Буюк Бирлик Партиясининг раиси вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлди

Туркиядаги бу партиянинг раиси Муҳсин Ёзувчиўғли ва 3 ҳамроҳи учаётган кичик бир хусусий вертолет Туркиянинг жанубий-ғарбидаги тоғли ҳудудларда чоршанба куни ҳалокатга учраган эди. Шу кунларда ҳаво ёмон бўлгани учун бу вертолётнинг қор остидаги қолдиқлари бугун топилди. Муҳсин Ёзувчиўғли, 3 сафдоши, бир мухбир ва пилот ҳалок бўлишган.

Бу партия 15 йилча аввал Миллиётчи Ҳаракат Партиясидан ажралиб чиққан ва, у партиядан фарқли ўлароқ, миллатчиликдан ташқари исломчиликка ҳам таянарди. Шу маънода, Буюк Бирлик Партиясини ҳозир ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясига яқин дейиш мумкин.

Ҳозир бу партиянинг парламентда бир аъзоси бор эди, у ҳам бўлса Мухсин Ёзувчиўғлининг ўзи. Бир маҳаллар бу партиядан асли ўзбек, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича фан доктори, профессор Ўрхўн Қовунчи ҳам бир муддат депутат бўлган.

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Муҳсин Ёзувчиўғли билан шахсан таниш эди.

Сенатнинг одатий сокин ялпи мажлиси бошланди

Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси иш бошлади. Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг ортиқча эътиборини тортмаётган бугунги йиғинда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари ҳисобот берди. Табиийки, ҳисоботлар ҳеч бир эътирозсиз, муҳокамаларсиз қабул қилинди. Ҳолбуки, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият тобора таранглашмоқда, оммавий ҳуқуқсизлик ва қашшоқлик одатий турмуш тарзига айланиб улгурди. Ана шу идоралар бундай вазиятнинг асосий сабабчиларидандир, дейди мухбиримиз.

Оғзи бойланган сенаторлар Парламентнинг қуйи палатаси томонидан юборилган “Иш берувчининг фуқаровий жавобгарлигини суғурталаш”, “Фуқароларнинг банкдаги омонатлари кафолатлари” сингари қонун лойиҳаларини тасдиқлаши лозим. Шунингдек, Омбудсман фаолиятини такомиллаштириш, иқтисодий-молиявий кризисга қарши Давлат дастурини тасдиқлашга доир масалаларни кўради.

Дилмурод Саййидни онаси билан учраштиришди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли, журналист Дилмурод Саййид бугун Самарқанд вилояти прокуратураси терговчиси Суҳроб Мажидовнинг рухсати орқали онаси Ҳамида ая Толипова билан учраштирилди. Ая 85 ёшдалар, узоқ йиллар прокуратура тизимида фаолият кўрсатган, Бухоро вилояти прокурори даражасидаги лавозимларда хизмат қилган. Сўнгра педагог сифатида пойтахт мактабларида фаолият олиб борган, дейди мухбиримиз.

Дилмуроднинг адвокатлари тергов ҳарактларининг душанба куни давом эттирилишини билдиришди.

23:00 - Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти терроризмга қарши кураш масаласини Тошкентда муҳокама қилди

Бугун Тoшкeнтдa Шaнxaй Ҳaмкoрлик Тaшкилoти Минтaқaвий Аксилтeррoр Тузилмaси (ШҲТ МAТТ) Кeнгaшининг нaвбaтдaги ўн тўртинчи мaжлиси бўлиб ўтди. Ундa Қoзoғистoн, Xитoй, Қирғизистoн, Рoссия Фeдeрaцияси, Тoжикистoн вa Ўзбeкистoн вaкиллaри иштирoк этди.

Мaжлисдa ШҲТ МAТТ Ижрoия қўмитaси дирeктoри М.Субaнoвнинг ташкилот ўз қaрoрлaрини қандай бажараётгани ҳaқидaги axбoрoти тинглaнган, ШҲТ МAТТ Кeнгaшининг ШҲТгa aъзo мaмлaкaтлaр Дaвлaт рaҳбaрлaри кeнгaшигa ШҲТ МAТТнинг 2008 йилдaги фaoлиятигa дoир ҳисoбoти лoйиҳaси мaъқуллaнган, ШҲТ МAТТ Ижрoия қўмитaсининг ўтгaн дaврдaги фaoлияти кўриб чиқилиб, ШҲТгa aъзo дaвлaтлaрдa “уч ёвуз куч“гa қaрши курaш ижoбий нaтижaлaр бeргaни қaйд этилган.

Уч ёвуз куч - тeррoризм, aйирмaчилик вa экстрeмиздир. Бугунги йиғилишда Шaнxaй Ҳaмкoрлик Тaшкилoтигa aъзo дaвлaтлaрнинг тeррoризм, aйирмaчилик вa экстрeмизмгa қaрши курaш бўйичa 2010-2012 йиллaргa мўлжaллaнгaн ҳaмкoрлик дaстури лoйиҳaси ҳам мaъқуллaнган.

Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Миллий Хабар Агентлиги терроризсм, айрмачилик ва экстремизмга қарши қандай курашилаётгани, бу “уч ёвуз куч” қайси мамлакатда ва қайси шаклда ўртага чиқаётгани ҳақида биронта конкрет факт ва воқеани тилга олмайди.

20:45 - НАТО ва Эрон орасида норасмий алоқа

Ғарб ахборот агентликлари тарқатган маълумотга қараганда, 30 йилдан бери биринчи марта НАТО ва Эрон орасида норасмий алоқа ўрнатилган. Норасимй суҳбат Брюсселда бўлиб ўтгани ва Афғонистон билан боғлиқ муаммолар тилга олингани НАТО хизматчиси тарафидан тасдиқланган.

Бу - Эрон дипломатинининг 1979 йилда шох режими йиқилгандан бери биринчи марта Брюсселга келиши экан. Эроннинг бу масалага қизиқиши Афғонистондан катта миқдорда опиум ва қочқинлар келаётгани билан боғлиқ. Эрон бу икки оқимни ҳам тўхтатишдан манфаатдор.

Ислом дунёсининг асосий қуроли мусулмонларни йўқ қилишни давом эттирмоқда, бу қурол Ўзбекистонга ҳам етиб келадими?

Покистонда яна бир тирик-бомба ўзини Афғонистон билан чегарадош бўлган Жамруддаги бир жомеда портлатди, 51 киши ўлди, 90 дан ортиқ одам яраланди. Икки қаватли жоме бутунлай вайронага айланган, ўлганлар сони ортиши мумкин.

Тирик-бомбалар воситасида ўз душманларига қарши курашишни режалаштирган Ал-Қоида ва унинг лидери Бин-Ладен, вақти келиб, бу қурол мусулмонлар ичидаги муаммоларни ечишда асосий воситага айланишини ўйламаган бўлса керак.

Ал-Қоида фанатиклар ташкилоти, ундан ақлли иш чиқмаслиги аввалдан маълум эди. Аммо, ундан ўрганиб, шу йўналишда иш олиб бориш лозимлигини “Эрк” газетасида ҳам эълон қилган 53-54-чиларни қандай баҳолаш керак? Ўша пайтда бу газетанинг бош муҳаррири Жаҳонгаир Муҳаммад бўлганига қандай қараш керак? Исмоил Даджон ва Баҳром Ҳамро каби демократлар ичидан чиққан ҳизбутаҳрирчиларни нима қилиш керак? Ҳозир фанатиклар “Бирдамлик” деб аталаган ташкилотда тўпланишаётганини қандай тушуниш керак? Бу фанатиклар “Ватандош” ва “Янги дунё” каби сайтлардан ўзбек демократларига қарши ўқ отишга бошлашганини қандай тушуниш керак? Тирик-бомбалар етиштириш йўлидаги биринчи қадам сифатидами? “Ўйиндан ўқ чиқар” мақолинининг ҳаётга жорий қилиниши сифатидами? Наҳотки, ўзбеклар ҳам яқин орада тирик-бомбалар ичида яшашга бошлашади?

Айнан демократлар бу таҳликали воқеаларнинг ривожланишини тўхтатишлари керак. “Ҳаракат” сайти шу йўналишда фаолиятини давом эттиради. Ўзбекларни Ал-Қоида, Толибон ва покистонликлар даражасига туширишга интилаётганларнинг йўлини тўсиш - демократларнинг вазифасидир.

19:00 - Дунёнинг диққат марказида қўшнимиз Афғонистон

Бугун Москвада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) тарафидан чақирилган Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлмоқда. ШҲТга кирувчи мамлакатлар учун Афғонистонда бўлаётган уруш қанчалик муҳим эканлигини ҳамма тушунади. Бу урушда америкаликлар мағлубиятга учраса, Ислом экстремизми Марказий Осиёнинг ҳамма мамлакатлари ва ҳатто Россия билан Хитойга хавф сола бошлайди. Лекин, шундай бўлса ҳам, Москвада бугун бўлаётган йиғилиш оддий пиардир. Чунки, на Россия на Хитой америкаликлар Афғонисонда мағлубиятга учрамасликларини билишади. Айни замонда, бу уруш иложи борича узоқ давом этишини, АҚШ бу ерда куч йўқотишини исташади.

Шундай бўлса ҳам, дипломатик ўйин қилиб, Москвадаги Конференцияга анча-мунча сиёсатчилар учиб келишди. Улар орасида БМТнинг Бош котиби Пан Ги Муном, Ислом Конференцияси Ташкилотининг Бош котиби Экмеледдин Ихсонўғли, АҚШ Давлат Департаменти Матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Роберт Вуд ва ҳатто Эрон ташқи ишлар вазирлигининг вакили бор.

31 март куни Голланданиянинг Гаага шаҳрида ҳам Ағонистон масалаларига бағишланган конференция бўлади У Европа Иттифоқи томонидан уюштирилмоқда. Бу тадбир Москвадагида кўра жиддироқ бўлиши кутилмоқда.

3-4 апрелда бўладиган НАТО саммитида АҚШ президенти Барак Обама ҳам қатнашади ва, аввалдан эълон қилинганидек , НАТО аъзоларидан Афғонистонга қўшимча қуролли куч юборишни сўрайди.

Лекин, Барака Обама террорга қарши уруш доирасида асосий диққат-эътиборини Ироқдан Афғонистонга қўчиришини эълон қилиб бўлганлиги сабабли, Гаагадаги конфереция ҳам НАТО саммити ҳам ўта муҳим тадбир бўлмаслиги аниқ.

Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Барак Обама аллақачон амалий ишларни бошлаб юборди. Масалан, бир ойча аввал Афғонистондаги қўшимча 17 минг аскар жўнатди. Бундан олдин Афғонистондаги АҚШ аскарларининг сони 30 минг эди. АҚШ Афғонистондаги кучларини икки бараварга оширмоқчи эканлигини ҳам аввал эълон қилинган.

Кеча “Вашингтон Пост” газетасида эълон қилинган “Афғонистондаги урушда АҚШнинг доминантлиги ортади” номли мақола Москва ва Гаага конференцияларида қатнашадиган мамлакатлар учун сигнал бўлиши мумкин.

Маълумки, собиқ президент Жорж Буш террорга қарши урушда асосий эътиборини Ироққа бериб, Афғонистонни НАТОга топшириб қўйганди. “Вашингтон Пост” газетасидаги мақоланинг номидан ҳам кўриниб турибдики, энди вазият кескин ўзгаради.

Мақалода айтилишича, АҚШнинг қўшимча 17 минг аскари билан Афғонистондаги АҚШ-НАТО кучлари 90 минг кишига етади. Демак, уларнинг салкам ярми америкаликлар бўлади. Ундан ташқари каттароқ кучга эга бўлган давлатлар шулар – Буюкбритания – 8000 аскар, Германия – 4500 аскар, Франция – 3000 аскар. Голландия ўзининг 1,7 минг аскарини 2010 йила Афғонистонда олиб чиқмоқчи, Канада эса, 2,8 минг аскарини 2011 йилда Афғонистонга киритмоқчи.

Газетада яна билдирилишича, АҚШ кучларининг маркази шу пайтгача Қобул ёнидаги Баграм базасида жойлашган бўлса, энди Толибон кучлари энг катта хавф солаётган Қандоғорга ўтади. Яъни ҳамма ерда АҚШ ташаббусни ўз қўлига олади ва урушда бурилиш қилиш учун ҳаракат қилади. Жойларда маҳаллий Афғон ҳукуматини кучайтириш, ҳукумат хизматчиларини ўқитиш, Афғон армиясини жангларга ўргатиш бўйича ҳам катта ишлар қилиш режалаштирилган, керакли маблағлар ажратилган.

АҚШ ҳукуматининг Афғонистон билан жиддий шуғулланишга бошлаши бутун Марказий Осиё ва хусусан Ўзбекистон нуқтаи назаридан ҳам муҳим эканлиги маълум, дейди “Ҳаракат” агентлигиниг эксперти. Чунки, АҚШнинг бу йўналишдаги ишлари, уни Марказий Осиё билан ҳам яқиндан шуғулланишшга мажбур қилади.

16:00 - Қирғизистон мухолифати Бишкекда митинг ўтказди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу мамлакатда 11 мартда бошланган мухолифат-ҳокимият диалоги 12 мартдаёқ мухолифатнинг ташаббуси билан тўхтаган ва мухолифат 27 мартдан бошлаб оммавий митинглар бошлашини эълон қилган эди. Бугун ўша ваъда қилинган митинглар бошланди.

Давлатнинг расмий “Кабар” ва мустақил “24” агентликлари тарқатган хабарлар асосида қуйидаги суратни чизиш мумкин.

Шаҳарнинг марказий Ола-Тоғ майдони таъмирлаш ишлари баҳонасида бекитиб қўйилгани сабабли, бугунги митинг Максим Горькийнинг ҳайкали ўрнатилган кичик бир скверда ўтказилди. Эрталаб бу ерда 400 га яқин киши тўпланган, кейинчалик митингчилар сони 1,5-2 минга етган. Митинг ташкилотчилари 8 минг киши келишини кутишган экан.

Шу йил 23 июлга президент сайлови белгиланган учун митингнинг асосий мавзуси шу сайлов бўлди, дейиш мумкин. Митингда сўзга чиққанлар президент Бақиевни “оилавий бошқарув”системаси яратишда, демократик жараёнларни йўқ қилишда айбладилар ва ундан президент сайловида қатнашмасликни талаб қилдилар. Айни замонда, президент сайловининг тайинланиши мухолифатнинг ғалабаси деб ҳам баҳоланди.

Митингда қабул қилинган баёнотда қуйидаги 5 талаб тилга олинади:

- ростгўй ва очиқ сайловлар ўтказиш;
- сайлов жараёнига ҳукуматнинг аралашуви ва босими бўмаслигини таъминлаш;
- парламентдаги ярим жойни мухолифатга бериш;
- куч ишлатиш салоҳиятига эга бўлган 8 муассасанинг раҳбарларидан ярмисини мухолифатнинг таклифи билан тайинлаш;
- сайловга чет эллик кузатувчиларни таклиф қилиш, расмий телеканаллар кузатувчиларининг ярмисини Бирлашган Демократик Ҳаракатнинг таклифи билан тайинлаш.

Хуллас, мухолифат бугун катта таассурот қолдирадиган оммавий тадбир ўтказолмади. Ёмғир ёғиб тургани ҳам бунга сабаб бўлгандир. Мухолифат лидерлари бугунги митинг катта жарёнларнинг бошланишидир, деган фикр билдирмоқдалар холос.

Ички ишлар вазирлиги Бишкекдаги митингда 1 минг киши қатнашганини билдирган. Вазирликнинг маълумотларига кўра, бошқа шаҳарларда ҳам 20 дан 300 кишигача қатнашган митинглар бўлган. Баъзи жойлардаги митинг қанашчиларининг сони шундай: Ўш - 30 киши, Тўқмоқ – 50, Балтқчи – 180, Оқсу – 50, Чўлпон-Ота –9. Жалолободда митинг бўлмаган. Жойлардаги митингларнинг фақат 3 тасида сиёсий талаблар ўртага отилган.