15 December 2014
20:45 -
Тамаки ва алкоголга ҳам солиқлар ошади, буни қисман оқлаш мумкин
Янги йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ароқ, спирт, пиво ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари ошади. Янги ставкалар президент Ислом Каримнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрларининг прогнози тўғрисида”ги қарорига мувофиқдир.
Масалан, 1 январдан 1 декалитр этил спирти учун акциз солиғи 4183 сўм (+15%), коньяк, ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари учун 37605 сўм (+15%), пиво учун 4106 сўмга (+15%) кўтарилади. Тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи эса ҳар 1000 та донасига 17451 сўмдан 19196 минг сўмга қимматлайди.
Дунё мамлакатлари орасида алкоголь ва тамаки маҳсулотлар энг паст нархларда бўлган Ўзбекистонда масаланинг турли жиҳатларини инобатга олиб, солиқ ставкалари оширилишини қисман оқлаш мумкин.