14 December 2014
21:33 - Кербелага келган 17 миллион шиа Имом Ҳусайиннинг ўлим кунини хотирлади

Ироқнинг пойтахти Боғдоднинг жанубий-ғарбидаги Кербела шаҳри шиаларга кўра, Макка, Мадина ва Ироқдаги бошқа бир шаҳар, мусулмонларнинг 12-чи имоми, аммо шиаларнинг биринчи имоми - Имом Алининг қабри жойлашган Нажафдан кейин 4-чи муқаддас шаҳардир. Айнан Кербелада шиа мазҳабининг асосчиси, Муҳаммад пайғамбарнинг жияни бўлмиш Имом Алининг ўғли, онаси таарфдан Муҳаммад Пайғамбарнинг набираси Имом Ҳусайин суннийлар Халифаси тарафидан ваҳшийларча ўлдирилган. Ўлимнинг 40-чи куни шиалар тарафидан алоҳида мотам қилинади.

Бугун навбатдаги мотам куни муносабати билан Кербелага 17 миллиондан ортиқ шиа етиб келгани Туркия ахборот воситаларида хабар қилинди. Бу – Кербелага ҳар йилги йиғилишлардан ҳам кўпроқ одам келганини кўрсатади. Сабаби эса, бу шаҳарга яқин минтақаларда ҳукумронлик қилаётган ИШИД шиаларни қирғин қилиш билан қўрқитгани. Шиалар ҳеч нарсадан қўрқмасликларини кўрсатиш учун ҳар йилгидан ҳам кўпроқ тўпланишибди. Уларнинг катта қисми Эрондан келган. Ироқ ҳукумати бу йил Эрондан келаётганлардан пул ҳам олмабди, 4 минг кишилик ҳарбий қўшинини Кербелани ҳимоя қилишга жўнатибди.

Хабарларга кўра, ИШИД бу ерга бурнини суқишга қўрққан, шиалар ҳеч бир муаммосиз ўз имомларини хотирлаш маросимини ўтказганлар.